Minya (Misr)
Миня[1] (арабча: المنيا; — Жанубий Мисрда жойлашган Миня муҳофазасининг маъмурий маркази ҳисобланади. Шаҳар Қоҳирадан тахминан 245 км жанубда, Нил дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган. Нил шаҳардан шимол томон оқиб ўтади.
Миня | |
|---|---|
| Мамлакат | Миср |
| Майдон | 15.0 км2 (5.8 кв ми) |
| Аҳолиси | 298 021 |
Миня Мисрда копт насронийлари энг кўп тўпланган шаҳарлардан бири бўлиб, улар шаҳар аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил қилади[2]. Шаҳарда Минё университети, Сузанна Муборак санъат музейи, янги Миня музейи ҳамда радио ва телевидение марказлари жойлашган.
Этимологияси
| Мнꜥт ḫwфw[3] иероглифлари |
|---|
мисрча: <hiero>Y5:N35-D36:X1-B6</hiero><hiero><-Aa1:D43-I9-G43->-O49:X1*Z1</hiero>
|
Шаҳарнинг арабча номи копт тилидан келиб чиққан бўлиб, Боҳайр копт тилида ⲧⲙⲱⲛⲏ, Қадимги юнон тили эса ⲧⲙⲟⲟⲛⲉ шаклида ёзилган. Бу ном вақтлар давомида қадимги юнонча μονή (грc) сўзидан келиб чиққан[4].
Ҳозирги Миня шаҳри қадимги Мисрнинг Менъат Хуфу манзилига қиёсланади. Бу қараш Гауте ва Дрю-Бир томонидан илгари сурилган. Аммо замонавий Мисршуносликда рад этилади, чунки ҳозирги Миня номининг юнонча келиб чиқиши яқинроқ манога эгалиги исботланган[4].
Миня шаҳри маҳаллий аҳоли томонидан Жанубий Мисрнинг „келини“ деб аталади. Бу ном шаҳарнинг Ўрта Мисрдаги стратегик жойлашуви ҳамда Мисрнинг шимолий ва жанубий қисмларини боғловчи муҳим ҳудуд эканлиги учун қиёслаб қўйилган.
Манбалар
- ↑ Шаҳар номи Эл-Миня, Ал-Миня, Меня, Миниа ёки Мениа шаклларида ҳам ёзилади.
- ↑ Ал-Аҳрам, 43948-сон, 2007-йил 4-апрел
- ↑ Гаутҳиэр, Ҳенри. Диcтионнаире дес Номс Гéограпҳиқуэс Cонтенус данс лес Техтес Ҳиéроглйпҳиқуэс Вол. 3, 1926 — 36-37-бет.
- ↑ 4,0 4,1 Пеуст, Cарстен „Диэ Топонйме ворарабисчен Урспрунгс им модернен Äгйптен“.