Миокард (қадимги юнонча: μῦς - мио — мускул ва καρδία - кардиа — юрак), юрак мускули — юракнинг ўрта мускул қавати. Алоҳида кўндалангтарғил мускул тўқимасидан тузилган, юрак деворининг асосий қисми. Организмнинг бутун ҳаёти давомида ўз-ўзидан ритм билан қисқариб бўшашиб туради. Миокарднинг яллиғланиши миокардит деб аталади[1].

Яна қ.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил