Яқиндан кўриш, миопия - кўриш нуқсони; бунда яқиндаги нарсалар яхши, узоқдагилар эса хира кўринади.

Миопия
 
Классификацияси ва ташқи линклар
КХК-10 Ҳ52.1
КХК-9 367.1
ДисеасесДБ 8729
МедлинеПлус 001023
МеСҲ Д009216

Ҳомиладорлик даврида онанинг турли инфексион касалликлар (грипп ва бошқалар), анемия билан оғриши; ётиб ўқишга одатланиш, қоронғида ёки энгашиб узоқ вақт кўзга дам бермай ўқиш ва бошқалар яқиндан кўришга сабаб бўлади.

Патогенези

Янги туғилган болаларда кўз соққаси кичкина бўлиб, бола 9—12 яшар бўлганида у нормал шаклни олади (қаранг Кўз). Баъзан кўз соққаси узунчоқлашиб, қорачиқдан тўр пардагача бўлган масофа катталашиб кетади. Бунда узоқдаги шакллардан келадиган параллел нурлар кўздаги тўр пардага етмай, ўрта йўлда синиб, фокусга йиғилади, натижада кўриладиган буюм шакли тўр пардада аниқ акс этмай киши узоқни яхши кўрмайди.

Даражалари

Миопия уч даражага бўлинади: енгил — 3,0 Д гача, ўрта — 3,0 Д дан 6,0 Д гача ва кучли — 6,0 Д дан юқори. Миопия даражаси кўзга тақиладиган кўзойнакнинг нур синдириш кучига қараб аниқланади. Тақилган кўзойнак шишаси нурларни синдириши туфайли кўринадиган тасвир тўр пардага тушади. Миопия кўз пардалари (оқсилли, томирли, тўр парда) ва мускулларини толиқтиради, улар чўзилиб, кўзнинг оптик ўқи узунлашади, натижада миопия зўраяди, бу кўзнинг кўриш қобилиятини пасайтиради.

Мойил қилувчи факторлар

Миопиянинг зўрайишига аккомодация (кўз гавҳарининг дам қалинлашиб, дам юпқалашиш қобилияти)нинг таъсири катта. Одатда, миопия кўз аккомодацияси сусайган одамларда кўпроқ кузатилади, у наслга ҳам боғлиқ.

Симптомлари

Miopik koʻrish
Normal koʻrish
Яқиндан кўришлик (чапда) ва нормал кўриш (ўнгда)

Миопияни камайтириш, уни зўрайтирмаслик учун дастлабки белгиларига аҳамият бериш керак. Масалан, агар ўқувчи доскадаги ёзувни узоқдан яхши кўрмаса, китобни энгашиб ўқиса, кино ёки театрларда олдинги қаторга ўтиришга ҳаракат қилса, тезда кўз касалликлари врачига мурожаат қилиши лозим. Врач ўқувчини яхшилаб текширгач, лозим топса, унга кўзойнак ёки контактли линзадан фойдаланишни тавсия этади.

Профилактикаси

Миопиянинг олдини олиш учун кўз гигиенасига амал қилиш, кўзни толиқтирмаслик, узоқ вақт энгашиб турмаслик, бошни бирдан қаттиқ эгиб юбормаслик лозим. Кучли даражадаги миопияда врач маслаҳатларига амал қилиш зарур.

Даволаш

Глассес аре cоммонлй усед то аддресс неар-сигҳтеднесс.
Миопик кўз учун линзали коррексия.

Яна қаранг

Манбалар