Miqdod ibn Asvad
Ал-Миқдод ибн Амр ал-Баҳраний (арабча: المقداد بن عمرو ٱلْبَهْرَانِيّ) – ал-Миқдод ибн ал-Асвад ал-Киндий (арабча: المقداد بن الأسود ٱلْكِنْدِيّ) номи билан машҳур бўлган саҳоба. Куняси Абу Маъбад (арабча: أبو معبد). Шарқий Арабистонда туғилган. У ўз шаҳридан қочиб, Маккага борган ва у ерда Асвад ал-Киндийга хизмат қилган. Хўжайинининг меҳрини қозонган Миқдодни Асвад ал-Киндий ўзига ўғил қилиб олган.
| Миқдод ибн Асвад | |
|---|---|
| Таваллуди |
Шарқий Арабистон |
| Вафоти |
ҳижрий 33-йил Дамасcус, Суриа баъзи манбаларга кўра ал-Журф, Мадинанинг ғарбий қисми |
| Фуқаролиги | Рошидун халифалиги |
| Турмуш ўртоғи | Дубаъа бинт ал-Зубайр ибн Абдулмутталиб |
| Болалари |
Абдуллоҳ ибн Миқдод[1] Карима бинт Миқдод[1] |
Ал-Миқдод кейинчалик Исломни қабул қилган, у маккалик мушрикларнинг таъқиблари туфайли Мадинага ҳижрат қилишдан олдин Исломни илк қабул қилганлардан эди. Тарихда ал-Миқдод Мадинадаги илк мусулмон чавандозлардан бири сифатида танилган бўлиб, Муҳаммад давридаги барча ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган.
Муҳаммаднинг вафотидан кейин ал-Миқдод Рошидун халифалиги даврида Ислом динини илгари суришда давом этган, у ерда мусулмонларнинг Левантни забт этишида, кейинроқ мусулмонларнинг Мисрни босиб олиш ҳаракатларида қатнашган. Ал-Миқдод вафот этгач, унинг жаноза намозида халифа Усмон имомлик қилган.
Сифатлари
Ал-Миқдод буғдойранг, тукли, соқоли бўялган, кўзлари ва бурни катта киши бўлган[2]. Миқдоднинг қорни жуда катта бўлиб, бир вақтлар унинг улкан олтин сандиқ ёнида ўтиргани ва одамлар Миқдоднинг гавдаси сандиқдан ҳам каттароқ эканлигини таъкидлашган[3].
Биографияси
Ал-Миқдод Яманнинг Ҳазрамавт шаҳрида Амр ал-Баҳра оиласида туғилган. У ва қабиладошларидан бири Абу Шаммар ибн Ҳажар ал-Киндий[4] ўртасида содир бўлган воқеа уни ўз уйидан Маккага қочиб кетишга мажбур қилган[2]. Маккада у ал-Асвад ибн Абдуляғуц ал-Киндийга хизмат қилган ва бир неча бор хўжайинини ҳайратда қолдирган. Кейинчалик хўжайини ал-Асвадни ўзига ўғил қилиб олган. Шу тариқа у ал-Миқдод ибн Амр эмас, балки ал-Миқдод ибн Асвад ал-Киндий номи билан танилган[2].
Муҳаммад даврида
Муҳаммад Ислом динини тарғиб қила бошлаганида, Миқдод ўзи эътиқод қила бошлаган янги динни Асвад ибн Абдуляғуцдан яширган, бироқ у бу динни қабул қилган биринчи етти кишидан бири бўлган[4]. Мусулмонлар Мадинага ҳижрат қилганларида, Миқдод ва Утба ибн Ғазвон мусулмонларни таъқиб қилишда Макка мушрикларига эргашгандек бўлган эдилар[5]. Бироқ Маккадан қочган бир гуруҳ мусулмон муҳожирларга етиб олишганидан кейин Миқдод ва Утба дарров мушриклардан ажралиб, Мадинага жўнаётган мусулмонлар сафига қўшилишган[5].
Манбалардан бирида келтирилишича, Миқдод Бадр жангида от минган ягона мусулмон бўлиб, қолган барча мусулмонлар туяда ёки пиёда бўлишган. Ушбу жангда Миқдод мусулмон қўшинининг чап қанотига қўмондонлик қилган[6]. Бошқа бир манбаларга кўра эса Бадр жангида мусулмонлар томондан камида уч нафар киши, яъни Миқдод, Зубайр ибн Аввом ва Марсад ибн Абу Марсадлар от минишган[7]. Жангдан олдин Миқдод Муҳаммадга шундай дейди:
Ё Расусуллоҳ! Сизга буюрилган ишни бажаринг. Биз сиз билан биргамиз. Аллоҳга қасамки, биз ҳеч қачон Бани Исроил қавми Мусо алайҳиссаломга қилгандек қилмаймиз ва „Аллоҳинг билан бориб жанг қил“, демаймиз. Биз сиз биланмиз! Сизни тўғри йўлга Пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга қасамки, агар бизни Барк ал-Ғимодга етакласанг ҳам, то унга етгунингча сен билан бирга жанг қиламиз[8].
Уҳуд жангида Миқдод камончи бўлганлиги айтилади[9]. Кейинчалик Зу Қарад жангида Абдураҳмон ал-Фарожийнинг Бану Ғатафон қўшини Мадинага бостириб келганида Аҳрам ва Абу Қатода билан бирга уларга қарши жанг қилган. Ахром бу жангда ҳалок бўлган, лекин Миқдод ва Абу Қатода жанг сўнггига қадар курашиб, Абдураҳмон қўшинини орқага чекинишга ва қочиб кетишга мажбур қилган[6]. Бу ҳақида „Воқидий Китобул Мағозий“да ҳам айтилган[10]. Миқдод Муҳаммаднинг барча жангларида у билан бирга иштирок этган[11].
Халифа Умар даврида
Биринчи Эмеса қамалида Миқдод Бали қабиласи бўлинмаси қўмондони сифатида иштирок этган[12]. Миқдод ушбу қамалда Абу Убайда ибн Жарроҳ даврида қатнашган[7]. Левантдаги юриш пайтида Миқдод Рошидун халифаси Абу Бакр Сиддиқ қўшинида Қур’он қориси бўлиб хизмат қилган[2]. Шунингдек, халифа Умар даврида Ярмук жангида Холид ибн ал-Волид томонидан жанг олдидан Саид ибн Зайд бошчилигидаги орқа қўриқчиларнинг руҳиятини кўтариш учун Анфол сурасини тиловат қилиш топширилган[13]. Мусулмонларнинг Мисрга юриши давомида Амр ибн ал-Ос халифа Умардан қўшимча куч сўраганда халифа Миқдодни унга ёрдам бериш учун Мисрга юборган ва Амр ибн ал-Осга йўллаган мактубида Миқдоднинг кучи 1000 аскарга тенг эканлигини мақтаб ёзган[14].
Воқидийнинг сўзларига кўра, Миқдоднинг Амр ибн ал-Осга ёрдам бериш чоғида қўл остидаги Рошидунлар Кафр Танаҳдан (замонавий Дакаҳлия губернаторлигидаги ҳудуд) ва Мисрнинг Теннис шаҳридан бошлаб ал-Ғарбия минтақасидаги бир қанча ҳудудларни тинчлантиришга эришган[15]. Кейинчалик Зирор ибн ал-Азвар билан биргаликда қирқ отлиқ билан юришини давом эттирган[16]. Думётга етиб боришганида, шаҳар ал-Мукаукиснинг амакиси ал-Ҳаммук томонидан мустаҳкам ҳимояланган эди[17]. Ал-Ҳаммук шаҳарни мустаҳкамлаб, дарвозаларни ёпиб қўяди[17]. Бироқ Думёт бўйсундирилади ва шаҳарни бошқариш Миқдодга топширилади[18]. Қамал Думётни ҳимоя қилиб турган Ҳаммукнинг ўғли Шата таслим бўлишга рози бўлиб, Ислом динини қабул қилгунига қадар давом этади. Шата Исломни қабул қилганлиги сабабли, Миқдод уни Соҳ вилояти Ашмун шаҳридаги қал’аларни, Буруллус кўли ва Думайрани забт этиш учун қўшинга бош қилиб тайинлайди. Бироқ Шата кейинчалик Тина қал’асини эгаллаш пайтидаги жангда ҳалок бўлади.
Кейинчалик Мисрнинг жанубий қисмидаги Охйрҳйнcухус қамалида Миқдод, Зубайр ибн Аввом, Зирар ибн ал-Азвар ва бошқалар 10000 га яқин саҳобаларига бошчилик қилганлар, улардан 70 нафари Бадр жангида иштирок этган фахрийлар эди[19]. Миқдод 200 отлиқ, Зубайр ибн Аввом 300 отлиқ, Зирор, Абдуллоҳ ибн Умар ва Уқба ибн Амир ал-Жуҳаний 200 отлиқ бошчилигида шаҳарни 4 ой давомида қамал қиладилар[19][19]. Охйрҳйнcухус шаҳри Рошидун қўшини томонидан бўйсундирилгач, „ал-Баҳнаса“ номига ўзгартирилади[19].
Усмон халифалиги даврида
Халифа Умар вафотидан кейин Миқдод халифаликка эндигина келган Усмонга бай’ат қилади[12]. Халифа Усмон даврида Миқдод Африканинг кейинги забт этилиши юришларида қатнашади, у ерга Миқдод Суфетула жангида Грегорй бошчилигидаги Византия қўшинига қарши туриш учун Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр, Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос, Абдуллоҳ ибн Аббос, шунингдек Абу Зар ал-Ғафорий, Мисвар бин Махрама билан бирга юборилади[20].
Кейинчалик, Миқдод, Шаддод ибн Авс ва Убода ибн ал-Сомит Тартус денгизидаги Арвад оролини забт этиш учун Муовия И томонидан ташкил этилган халифалик денгиз армиясига қўшилишади[21]. Муовия бошчилигида Арвад оролини забт этган денгизчилар кейинроқ Кипр оролига юришларини давом эттирадилар[22]. Баъзи маълумотларга кўра, Миқдод ҳам Кипрдаги ушбу денгиз армияси таркибида бўлган[23].
Маҳмуд Шокирнинг сўзларига кўра, Миқдод, Муовия ва Убада армияси Африкадан Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ бошчилигидаги денгиз кучлари билан учрашган ва улар Кипрга улардан олдинроқ келган[24]. Кейинчалик улар Кипр оролини Византия гарнизонлари устидан бўйсундиргунларига қадар кучларини бирлаштирганлар[24]. Рошидун денгиз кучлари деярли барча Византия гарнизонларини тинчлантирадилар. Пойтахт шаҳар Саламис номаълум муддат давомида қуршаб олиниб, қамал қилинганидан кейин бутун Кипр ороли биринчи марта таслим этилади[25].
Вафоти ва васияти
Айрим манбаларда қайд этилишича, Миқдоднинг бир насроний қули унинг қорин бўшлиғини кесиб, барча ёғларни олиб ташлашини ва ярани қайта тикиб қўйишини айтган. Бироқ бу муолажа Миқдоднинг инфексияни юқтириб олишига сабаб бўлган[3]. Миқдод вафот этар экан, Зубайр ибн ал-Аввомдан икки фарзандига қолган мулкларидан бир қисмини бошқаришини ва сотишини сўрайди. Ҳасан ибн Али ва Ҳусайн ибн Алилар вақфдан 18 000 дирҳам оладилар, қолганидан эса Зубайрдан Муҳаммаднинг ҳар бир хотинига 7 000 дирҳамдан беришини сўрайди[26].
Миқдод ҳижрий йил ҳсоби билан 33-йилда Дамашқда вафот этган ва шу ерда дафн этилган[27][4]. Аммо Табарий Миқдод Мадинадан уч чақирим ғарбдаги ал-Журфда дафн этилганини, у ерда халифа Усмон унинг жаноза намозини ўқиганлигини қайд этган[2].

Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „248 - Дубаъа бинт аз-Зубаир“ (ар). Муслим Счоларс (2010-йил 16-апрел). Қаралди: 2023-йил 16-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 39: Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳет'с Cомпанионс анд Тҳеир Суccессорс: ал-Табари'с Супплемент то Ҳис Ҳисторй, Муҳаммад. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 39: Биограпҳиэс оф тҳе Пропҳет'с Cомпанионс. Сунй пресс, Жануарй 1998. ИСБН 0791428192. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
- ↑ 3,0 3,1 Масиҳ. „Мен оф эхcелленcе; қуотинг Ал-Исабаҳ Фи Тамеэз Ал-Саҳабаҳ, Вол. 6, п. 161“. ал Ҳакам. Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 ал Асқалани. „Ал-Исабаҳ Фи Тамйиз Ал-Саҳабаҳ бй Ибн Ҳажр; ал Истишааб бй Шафии; ал Бидаяҳ wан Ниҳаяҳ бй Ибн Катҳир; Китаб ал Саҳаба бй Ибн Ҳиббан“. Ислам сторй. Сторй оф Ислам. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 Абдур Ра'уф Таж ал 'Арафин, Му'аwия. الفتوحات السبحانية في شرح نظم السيرة النبوية Волуме 2. Индиана Университй: مكتبة الرشد ناشرون, 2007 — 253-бет.
- ↑ 6,0 6,1 Атиқ, Муҳаммад. Рингкасан Сираҳ Набаwияҳ: Бутир Бутир Пержаланан Ҳидуп Расулуллаҳ САW. Тафақур. ИСБН 9797782883.
- ↑ 7,0 7,1 Масиҳ. „Мен оф Эхcелленcе фридай сермон; қуотинг Ал-Табақаат-ул-Кубра ли ибн Са'д, Вол. 3, п. 86, Дар-э-Иҳяа Ал-Туратҳ, Беирут, Лебанон, 1996; Далаил-ул-Набуwwат Ли Ал-Беҳқи, Вол. 3, п. 39, Дар-ул-Кутуб Ал-Илмийяҳ, Беирут, Лебанон, 2002; (Ал-Сират ал-Набаwийяҳ ли Ибн Ҳишам, п. 452, Дар-ул-Кутуб ал-Илмийяҳ, Беирут, Лебанон, 2001“. ал Ҳакам. Ал Фазл Интернатионал (2019-йил 19-декабр). Қаралди: 2021-йил 7-октябр.
- ↑ Редҳа, Муҳаммад. Отҳман Ибн Аффан (Тҳе Тҳирд Cалипҳ): عثمان بن عفان (ذو النورين) [إنكليزي]. Дар Ал Котоб Ал Илмияҳ, Жануарй 2011. ИСБН 9782745155603. Қаралди: 2020-йил 1-феврал.
- ↑ Ибн ал-Атҳīр, Усд ал-гҳāба, вол. 2, п. 152.
- ↑ Фаизер, Ризwи. Тҳе Лифе оф Муҳаммад: Ал-Wақиди'с Китаб ал-Магҳази. Роутледге, 5 Септембер 2013 — 588-бет. ИСБН 978-1136921131. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
- ↑ Зириклī, ал-Аʿлāм, вол. 7, п. 282.
- ↑ 12,0 12,1 „المقداد بن الأسود (المقداد بن عمرو)“ (ар). Араб Энcйcлопедиа. 2023-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
- ↑ 3.пдф „Cомпанион оф Расулуллаҳ: Баттле оф Ярмоук“. Дигитал Либрарй. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ бин ʿАбдуллаҳ бин ʿАбд ал-Ḥакам бин Аʿян ал-Қурашī ал-Маșрī. „Футуҳ Мишр, паге 50.“. Дигитал либрарй. 2020-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 11-феврал.
- ↑ Ибраҳим Ҳасан, Ҳасан. تاريخ عمرو بن العاص. يطلب من ملتزم طبعه ونشره نجيب متري, 1926 — 120-бет.
- ↑ Қасраwи, Абдуллаҳ. معجم المختصر الشديد في مفيد المعارك الاسلامية Волуме 1 (ар). п. а. Касраоуи, 1997. Қаралди: 2021-йил 29-декабр.
- ↑ 17,0 17,1 Ҳафиз Абдул Фаттаҳ, Сафаа. الموانئ والثغور المصرية من الفتح الإسلامي وحتى نهاية العصر الفاطمي (Дигитизед) (ар), Дар ал Фикр ал Арабия, 1986 — 51-бет. ИСБН 9771002392. Қаралди: 2021-йил 29-декабр.
- ↑ ибн ‘Абд ал-Раḥмāн ал-Сакҳāwи, Муḥаммад. الفتاوى الحديثية Алī Риḍā ибн ʻАбд Аллāҳ Ибн ʻАлī Риḍā: . دار المأمون للتراث, 1995 — 94-бет. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
- ↑ 19,0 19,1 19,2 19,3 „دفن بها 5 آلاف صحابي.. البهنسا قبلة الزائرين من كل حدب وصوب“. Гулф Неwс. Гулф Неwс (2021). 2023-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-декабр.
- ↑ ал-Утҳмани, Аҳмад. دور الفتوحات العربية الإسلامية في التحول الحضاري لبلاد المغرب (Эбоок) (ар), دار الأكاديميون للنشر والتوزيع, 2021 — 83-бет. ИСБН 9789957637507. Қаралди: 2021-йил 28-декабр.
- ↑ Жазари, Ибн Ал Атҳеэр „1“, . الكامل في التاريخ مجلد ثالث 17*24 Ал Камел фи Тарикҳ В3 1C (Эбоок) (ар), дар эл фикр, الجزري, исламиcбоокс, 2009 — 54-бет. Қаралди: 2021-йил 31-декабр.
- ↑ Рех, Смитҳ. Тҳе Ҳисторй оф ал-Табари Вол. 14: Тҳе Cонқуэст оф Иран А.Д. 641-643/А.Ҳ. 21-23. Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 2015 — 164-бет. ИСБН 978-1438420394.
- ↑ Табари, Ибн Жарир. Тҳе cрисис оф тҳе эарлй cалипҳате (ҳардcовер) (эн), СУНЙ Пресс, 1990 — 25-бет. ИСБН 9780791401545. Қаралди: 2022-йил 5-январ.
- ↑ 24,0 24,1 Шакир, Маҳмуд. التاريخ الإسلامي - ج 3: الخلفاء الراشدون (ар). Қаралди: 2021-йил 22-декабр. „Продуcт Cоде: бм4у4791; алтернате линк то реад“ Шакир, Маҳмуд. التاريخ الإسلامي – ج 3: الخلفاء الراشدون [Энcйcлопедиа оф Исламиc Ҳисторй 3 – Тҳе Ригҳтлй-Гуидед Cалипҳс] (ин Арабиc). Ретриэвед 22 Деcембер 2021.
Продуcт Cоде: бм4у4791; алтернате линк то реад (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-02-14 санасида архивланган)
{{cите боок}}: Эхтернал линк ин(ҳелп)|қуоте= - ↑ Саллаби, Али Муҳаммад. Муаwияҳ бин Аби Суфян, оригинал, مكتبة العصيرية, 2007 — 654-бет. ИСБН 978-9953347172. Қаралди: 2020-йил 3-феврал.
- ↑ Шакир, Маҳмуд. المقداد بن عمرو رضي الله عنه (ар). Дамасcус, Сйриа; Лебанон: المكتب الاسلامي, 1985. Қаралди: 2021-йил 22-декабр. „Таҳдҳиб Ал-Камал Ал-Мази; Жамал ад-Дин Юсуф Ҳажжаж ал-Мази; Усд ал-гҳабаҳ фи марифат ал-Саḥабаҳ, Али ибн ал-Атҳир; Сияр а'лам Нубала, Шамс ад-Дин ад-Дҳаҳаби“
- ↑ „Миқдад“ (де). Қаралди: 2018-йил 4-декабр.
Адабиётлар
- Лйнч, Рян Ж. (Жулй–Септембер 2016). "Cйпрус анд Иц Легал анд Ҳисториограпҳиcал Сигнифиcанcе ин Эарлй Исламиc Ҳисторй". Жоурнал оф тҳе Америcан Ориэнтал Соcиэтй 136 (3): 535–550. дои:10.7817/жамерориэсоcи.136.3.0535. ҳттпс://зенодо.орг/реcорд/4544866.