Миқдор (фалсафада) — обект нинг ташқи кўрсаткичлари (унинг катталиги, сони, ҳажми, хоссаларининг ривожланиш даражаси ва ҳоказо)ни ифодаловчи тушунча. Биринчи марта миқдор масалаларини пифагорчилар тахдил қилишга уриниб, сонлар табиатини ўрганишган. Аристотел миқдорни алоҳида категория деб ҳисоблаган. миқдор ҳодисалар, нарсалар, жараёнларнинг сифати билан муайян бирликни ташкил этиб, бу бирлик уларнинг меъёри бўлади. Нарсаларнинг миқдорий муайянлиги ўзгариб маълум бир меъёрга етиши сифат ўзгаришига олиб келади. Яна қ. Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиши қонуни.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил