Мир Аҳадуллоҳ (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган балхлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг таҳсил олиш учун Ҳиротга келгани, яхши шеърий табъга эга эканлигини айтиб “Порсо” исмига битилган бир муаммо ва қуйидаги байтини келтиради[1]:

Эй шаби ғам, дур аз он шамъи жамолам сўхти,

Солҳо дар ваъдайи рўзи висолам сўхти[2].

(Мазмуни: Эй ғам туни, ул шамдан узоқда менинг жамолимни куйдирдинг; йиллар висол кунини ваъда қилиб, мени ёндирдинг).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.