Mir Ali Kotib
Мир Али Котиб — (1476—1546) — аллома ва шоир. Мавлоно Мир Али Котиб 1476-йил Бухорода таваллуд топган. Ҳ.Нисорийнинг „Музаккири аҳбоб“ китобларида ёзилишича, Мавлоно Мир Али сайидзода (яъни Ҳазрати пайғамбар с.а.в.нинг авлодлари) бўлиб, ўз замонасининг буюк хаттоти, шунингдек, шоир, аллома эдилар. Мир Али Котиб томонидан настаълиқ хатида кўчирилган китоблар жаҳондаги кутубхоналарда кўз қорачиғидек асралмоқда[1]. „Музаккири аҳбоб“да ёзилишича, Убайдуллохон номига хутба ўқиганда (яъни шоҳлик тахтига ўтирганда) қуйидаги тарихни Мир Али битганлар: Шукруллоҳ, ки ба тавфиқи Худой, Гашт имрўз жаҳон рашки жинон. Хусраве хони жаҳон шуд ки бо ўст, Фахри шоҳон шарафи аҳли замон. Ҳомии миллату дини набавй, Мо ҳаййи аҳли фасоду исён. Соли тарих зи дил жустам, гуфт: „Волии мулк Убайдуллохон“. Мазмуни: Тангрига шукурки, Худо инояти билан ер юзи бутун жаннат рашқини келтурувчи жойга айланди. Чунки шоҳлар фахри, замон аҳли шарафи бўлмиш бир подшоҳ жаҳонга хон бўлди. Набавий миллати ва диннинг ҳомийси, бузуқ ва динсизларни қайтаргувчн киши. Тарих йилини дилдан сўрасам, деди: „Мулк волийси Убайдуллохон“. „Волии мулк Убайдуллохон“дан ҳижрий 940 ҳосил бўлади. Мавлоно Мир Али вафотларига бағишланган қитани ёзган Мирзобек айтадики, Мавлоно Мир Али вафот қилганларидан сўнг у кишини тушимда кўрдим ва сўрадим: „Вафотингиз тарихи қандоқ бўлур?“ Мавлоно Мир Али менга дедилар: „Мир Али фавт намуда“ мисрасидан тарихни топгайсиз. Уйқудан уйғониб қуйидаги қита тарихни битдим: Он баҳри фазоил, сари арбоби ҳунарро, Дар воқеа дидам бо атвори сутуда, Гуфтам ки тарихи вафоти ту чи гўям? Гуфто, ки бигў: „Мир Али фавт намуда“. Мазмуни: У фазилатлар денгизи, санъат аҳлининг сарвари бўлган зотни тушимда кўрдим. Вафот этган йилинг таърихи не, деб сўрадим. Дедики: „Мир Али фавт этди“ деб айтгил. Абжад ҳисобида „Мир Али фавт намуда“ мисрасидан 951 йил ҳосил бўлади. Бу сана милодий 1546-йилга тўғри келади. Мавлоно Мир Али Котибнинг муборак қабрлари Шайхул Олам ҳазратларининг ёнларидадир[2].
| Аллома | |
|---|---|
|
Исм |
Мир Али Котиб |
|
Таваллуди |
1476-йил |
|
Вафоти |
1546-йил |
|
Фалсафа мактаби |
|