Mir Ali Tabriziy
Мир Али Табризий (13301405) — хаттот, настаълиқ хатининг ихтирочиси (Султонали Машҳадийнинг таъкидлашича, М.А.Т. бу хатни насх ва таълиқ ёзувлари асосида яратган). Амир Темур ва Шоҳрух Мирзо хизматида бўлган. Настаълиқ хатининг қонунқоидалари баён этилган рисола яратган, кўплаб шогирдлар тайёрлаган. У кўчирган қўлёзмалар, жумладан, Кирмонийнинг "Хумой ва Ҳумоюн", "Камолнома", "Равзат ал-анвар" достонлари (1396, Британия музейида), Саъдийнинг "Куллиёт"и, "Бўстон" асари (1377), Низомий ва Деҳлавийнинг "Ҳамса"лари (Эрон миллий кутубхонсида) ва қитъалар (1донаси Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида) бизгача етиб келган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |