Мир Асадуллоҳ (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган симнонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий Мир Асадуллоҳнинг сурат ва сийрати ёқимли йигит эканлигини, илм олиш мақсадида Ҳиротга келгани ва ўзи қурдирган мадрасада таҳсил олганлиги ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Унс” исмига битилган муаммоси келтирилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.