Мир Чаман мадрасаси — Қарши мадрасаси. Қаршида жойлашган кўҳна мадрасалардан бири ҳисобланган. Мадраса вақф ҳужжатида у шаҳар девори ичкарисида экани кўрсатилган. Мадраса ҳужжатларига қараганда мадраса ХВИИИ асрдан олдинроқ қурилган. Мадраса масжид билан бирпайтда қурилган. Вақф ҳужжатида масжид ҳужралари ёки мадраса ҳакида сўз юритилмаган. Бу унчалик ажабланарли эмас. Чунки, қадимда масжид, мадраса ё таҳоратхона каби турли бино ва бошқа мақсадларда ҳам алодида-алодида вақф қилиш ҳоллари кўп учрайди. Шундай килиб, мазкур Мадраса Мир Чаман масжиди атрофида қурилган бир қанча ҳужралардан ташкил топган ўқув маскани бўлган[1]. Мадрасага тегишли битта ҳужжат аниқланган. Унда қози Иноятуллоҳ судур олий ҳукмдорга шундай арз қилади: „Чармгари гузари масжиди имом хатиби ва мударриси дуогуйингиз мулла Абдурауф вафот этди. Ушбу мавзенинг барча фуқароси сизни дуо қилиб ҳамда ҳукмдоримизнинг хусравона марҳаматидан умидвор бўлиб, Мир Чаман масжиди ҳужралари мударриси мулла Жўрани ушбу ўринга ўтказишингизни сўрайди“. Ҳужжатда таъкидланишича, мулла Жўранинг ўрнига эндигина мадрасани тугатган мулла Шамсиддин хожа муносиб кўрилади“. Мадрасага узурли сабасиз 2 ойи 10 кун дарсга қатнашмаган талабалар ўқишдан четлаштирилган. Мадраса мутаввали томонидан назорат қилиб борилган. Мир Чаман мадрасаси мударриси қанча маош олганлиги тўғрисида маълумот берилмаган. Мазкур ҳужжат қози Иноятуллоҳ томонидан ёзилган[2].

Мадраса
Мир Чаман мадрасаси

Мир Чаман мадрасаси
Мамлакат  Ўзбекистон
Ҳудуд Қашқадарё вилояти
Шаҳар Қарши
Мактаб йўналиши сунний
Меъморий услуб Марказий Осиё меъморчилиги
Мақоми сақланиб қолмаган

Меъморчилиги

Мир Чаман мадрасаси Ўрта Осиё меъморчилиги услубида бунёд этилган. Мадраса пишиқ ғишт, ёғоч, тош ва ганчдан қурилган. Мадраса ҳозирги кунда сақланиб қолган.

Манбалар

  1. ↑ Жуманазар А. К. Насаф. Тошкент: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 — 204-бет. 
  2. ↑ Равшанов П. Қарши тарихи. Тошкент: Янги аср авлоди нашриёти, 2006 — 639-бет.