Мир Ҳабибуллоҳ (15-аср) – хуросонлик форс шоири ва созанда, Мир Садрнинг ўғли. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг бешинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг уд мусиқа асбобини чалишга рағбати борлигини айтиб, мусиқа илмида камолга етишига умид билдиради[1]. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Аз чи дар шоми ғамат олам ба чашмам шуд сиёҳ, Гар намурд аз сарсари оҳам чароғи меҳру моҳ?[2]

(Мазмуни: Агар оҳим елидан қуёш билан ойнинг чироғи ўчмаган бўлса, нима учун ғаминг тунида бутун олам кўзимга қоп-қоронғу кўринди?)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.