Mir Haydar Majzub
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Ҳайдар Мажзуб (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг “Дарвозайи Хуш тошида Имом Фахр мозори бошида” ўтиришини, йигитлигида таҳсил чоғида унга жазба етиб, аҳволида ўзгариш содир бўлгани, баъзан ўзига келиб, турли соҳаларда илм аҳли билан баҳслашганда, ҳамма унинг билимига тан бериши ҳақида ёзади[1].
“Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
Лаб-у дандони он маҳ бо чи монад? Чу қанде бар биринжи дона-дона[2].
(Мазмуни: Ул ойнинг лаб ва тишлари нимага ўхшайди? Худди қанд дона-дона гуруч устида тургандек).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |