Мир Ҳошимий (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир[1]. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг темирчилик касби билан бирга илм олиш билан ҳам машғуллиги, яхши шеърий табъи борлигини айтиб, қуйидаги байтини келтиради:

Хушам з-он рўки, тираш дар дили ношод жо дорад, Ки, хоҳад ёди ман кард аз хаданги худ чу ёд орад[2].

(Мазмуни: Шундан хурсандманки, отган ўқи ношод кўнглимга жо бўлди, энди ўз ўқини қидирганида мени ҳам ёдига олади).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.