Мир Ҳусайн (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг таҳсил олиш учун Ҳиротга келгани, “Ихлосия” хонақоҳини маскан тутгани ҳақида маълумот беради. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Лутф” исмига битилган муаммоси келтирилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Мажолис ун-нафоис. 
  2. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат.