Мир Иброҳим (15-аср) – шоир, Алишер Навоийнинг тутинган фарзанди. Амир Камолиддин Ҳусайннинг ўғли, Шайх Баҳлулнинг набираси[1]. Навоий “Мажолис ун-нафоис”да уни фарзанди каби тарбиялаганини айтиб, “шоҳим“ ва “моҳим” исмлари келиб чиқадиган бир муаммосини келтиради:

Аз сари меҳр, эй нигори дилнавоз,

Сўйи Иброҳими бедил бин ба ноз[2].

(Мазмуни: Эй дил олувчи ёр, меҳр кўрсатиб, ошиқ Иброҳим томонга ноз билан бир қара).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.