Mir Imod Mashhadiy
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Имод Машҳадий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган машҳадлик шоир. “Мусавий” тахаллуси билан ижод қилган. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг донишманд, хушхулқ ва хуштабъ киши эканлиги, муаммо илмида моҳирлиги, Машҳад шоирлари унинг ҳузурида йиғилиб, айтган ҳар бир сўзига итоат қилишлари ҳақида маълумот беради[1][2].
“Мажолис ун-нафоис”да унинг Камол Хўжандийга жавобан ёзган қуйидаги байти келтирилган:
Гуфт: Бо чашмат бигў, то жуз хаёли рўйи мо,
Сурати дигар наёрад дар назар, гуфтам: “Ба чашм”.
(Мазмуни: Кўзингга айт, бизнинг юзимиз хаёлидан бошқа ҳеч бир суратни назарига келтирмасин, деди. Мен “кўзим устига” (яъни, жоним билан), дедим).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |