Мир Ишқий (15 аср) – хуросонлик форс шоири, Жаҳон Маликбекнинг набираси, Амир Ёдгорбекнинг қариндоши[1]. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг бешинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг яхши табъга эга эканлигини айтиб, қуйидаги матлаъсини келтиради:

Зи баҳри он ки ояд қиссайи жонони ман берун,

Зи хубон ҳар замон дар анжуман орам сухан берун[2].

(Мазмуни: Жононимнинг қиссаси келиб чиқармикан дея мажлисда ҳамиша гўзаллар тўғрисида сўз юритаман).

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.