Mir Ixtiyoriddin
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Ихтиёриддин (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Араб тили ва фиқҳни мукаммал даражада билган. Алишер Навоий унинг номини “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олиб, яхши шеърий табъи борлиги, хуш хулқ-атворли йигит эканини айтади. Мавлоно Низомиддин қозилик қилган пайтида унинг маҳкамасидаги барча ҳукмнома ва фармонлар Мир Ихтиёриддиннинг тасарруфида бўлган[1]. Фиқҳ илмига доир рисола ҳам битган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг “Пойи Ҳисор” ҳовузи қурилиши муносабати билан ёзган қуйидаги таърихи келтирилган:
Ҳавзе, ки чу хоҳам аз сафояш гўям,
Сад бор даҳан ба оби ҳайвон шўям.
Ҳар чанд, ки ҳаст манбааш чашмайи Хизр,
Таърихи вай аз “соқийи кавсар” жўям[2].
(Мазмуни: Бу ҳовузнинг тозалигидан сўзламоқчи бўлганимда, оғзимни юз марта оби ҳаёт билан юваман. Гарчи, Хизр чашмаси бўлса ҳам таърихини “Кавсар соқийси”дан ахтараман).
Шеърнинг таърих моддаси “соқийи кавсар” ибораси бўлиб, ундаги ҳарфлар абжад ҳисоби бўйича аниқланганда, 897-ҳижрий-қамарий/1486–87-милодий йилга тўғри келади.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |