Мир Лаванд (15–16-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг учинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг қаландар кийимида юрадиган жаҳонгашта киши экани, шеърий истеъдод ва фазилатлардан холи эмаслигини айтиб, “Мажолис ун-нафоис”да қуйидаги байтини келтиради:

Рухашро моҳ гуфтам, шаҳр аз гуфтори ман пур шуд,

Зи дандонаш сухан гуфтам, даҳони ман пур аз дур шуд.

(Мазмуни: Юзини ой деб атадим, бу сўзим бутун шаҳарга тарқаб кетди. Тишлари ҳақида сўзлаган эдим, оғзим дурларга тўлди)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.