Мир Моҳсун Наввоб ((озарбайжонча: Мир Мöҳсüн Нəвваб), 1833–1918 Шуша, ҳозирги Озарбайжон) эски анъанавий фан, санъат ва адабиёт мактабининг сўнгги вакили сифатида Озарбайжон маданияти тарихида муҳим ўрин тутади[1]. Наввоб ўз даврининг серқирра инсони ҳисобланади. У шоир, рассом, мусиқа тарихчиси, астроном, дурадгор, кимёгар ва математик сифатида танилган.

Мир Мöҳсüн Нəвваб

Мир Моҳсун Наввоб тасвири
Таваллуди 1833-йил
Вафоти 1918-йил
Шуша, Транскавказ Демократик Федератив Республикаси
Жанр Лирик шоир, хаттот, рассом

Наввоб 1833-йилда Шушада туғилиб, умрини шу шаҳарда ўтказган[2]. Унинг ҳаёти ва ижоди Озарбайжон маданияти ва умумий турмуш тарзидаги эски ва янги, анъанавий ва замонавий тенденсияларнинг бурилиш нуқтасида бўлган тарихий даврни акс эттиради. Наввоб санъатда анъанапарвар бўлиб қолган бўлса-да, у Қорабоғнинг ижтимоий ҳаётидаги илғор шахслардан бири ҳисобланиб, Қорабоғда саводхонлик, маданият ва санъатнинг юксалиши учун меҳнат қилган.

Наввоб Шушада машҳур хаттот бўлган. Қорабоғ шоирларининг шеърларини нашр эттириб, маҳаллий аҳоли орасида тарқатган. Наввоб Озарбайжонда “Мажолис-и Фарамушон ” (“Унутилганлар жамияти”) номли иккинчи адабий жамиятни ва биринчи мусиқа жамияти “Мажолис-и Хонанде” (“Қўшиқчилар жамияти”)ни тузган.

Наввоб фан ва санъатнинг турли соҳаларига бағишланган 20 дан ортиқ китоблар ёзган. У 82 хил мақом (Озарбайжонда машҳур бўлган асл импровизация классик халқ мусиқаси) ва ўша даврда Қорабоғда ижро этилган қўшиқларни ўзида жамлаган “Вузуҳ ал-аргам” (“Рақамлар изоҳи”) номли асар муаллифи ҳамдир[3]. Шунингдек, у бу мақом турларининг келиб чиқиши ва уларни ижро этиш қоидалари ҳақида ҳам ма’лумот берган. Наввоб “Тезкирей-и-Наввоб” китобининг муаллифи бўлиб, мазкур китобда ўша даврдаги юзлаб Қорабоғ шоир ва ёзувчилари ҳақида ма’лумот берилган.

Шунингдек, Мир Моҳсун Наввоб 1905–1907-йиллардаги арман-татар қирғинлари ҳақидаги гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида “Таварих-и разм у шуриш-и таъифа-йи арамана бā мусалмāнāн-и Қафқаз ” номли (“Арманистон мусулмонларига қарши жанглар ва ғалаёнлар хроникаси”) асарни ёзган. Бу китоб тахминан 1906-йилда ёзиб тугатилган. У ҳар икки томон учун муаммонинг асосий манбаи арман миллатчилари эканини таъкидлаган, шунга қарамай, асосан Социал-демократ Ҳунчак партиясини айдор деб ҳисоблаган[4].

Наввоб истеъдодли рассом ҳам эди. У ўз қўлёзмаларини ранг-баранг суратлар ва портретлар билан безаган. Шунингдек, биноларнинг ички қисмини турли безаклар билан зийнатлаган. 1992-йилги Шуша жанги олдидан бу девор безакларининг бир қисми, у яшаган уй, у дарс берган мактаб ва Шушадаги Юхари Говҳар оға масжидининг миноралари сақланиб қолинган. Наввоб 1918-йилда Шуша қалъасида вафот этган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „МİР МÖҲСÜН НƏВВАБ ВƏ ОНУН ЭЛМİ İРСİ“ (Азербаижани). хезер.либмкс.аз. 2014-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июн.
  2. ↑ „Қарабаğ əдəбийятı: хроноқраф > ХИХ əср > Мир Мöҳсüн Нəвваб“ (Азербаижани). азербайcанли.орг. 2018-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 29-июн.
  3. ↑ Миклашевская, Надежда „4“, . Совиэт Энcйcлопедиа, 1954 — 102–108-бет. 
  4. ↑ Раҳими Баҳманй, Леила, „1905–1906-cı иллəрдə эрмəни-мüсəлман давасı“, Чристиан-Муслим Релатионс 1500 - 1900 (инглизча), Брилл, қаралди: 2023-12-30