Mir Murtoz
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мир Муртоз (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган ҳиротлик шоир ва олим. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг илм олиш билан ёшлигидан машғул бўлгани, илмда нимага эришган бўлса, барчаси кўп мутолаа қилганидан эканини айтар экан, тақволи, доим рўзадор эди, деб таъкидлайди. Шу боис устозлари унга “Мир Муртоз” (нафсини бўйсундирганлар амири) деб тахаллус беришган[1].
Хондамир ҳам ўзининг “Ҳабиб ус-сияр” асарида Мир Муртознинг ҳар доим рўза тутишини, тоат-ибодат шартларини тўлиқ бажаришини, фалсафа ва риёзиёт илмида тенги йўқ экани, бошқа илмларда ҳам ўз замонасининг кўп олимидан устунлигини айтиб ўтади[2]. Шунингдек, Хондамирнинг “Макорим ул-ахлоқ”да маълумот беришича, Мир Муртоз “Ихлосия” мадрасасида талабаларга сабоқ берган, вақф мулкларидан катта даромад олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган[3].
Алишер Навоийнинг ёзишича, Мир Муртоз ким билан бирор масалада баҳс бошласа, уни то енгиб, мулзам қилмагунча тинчимас, шунинг учун шаҳарлик ҳазилкашлар уни “шилқимлар авлиёси” ҳам дер экан. Мир Муртоз шатранж илмида ҳам моҳир бўлиб, рақибларини енгмагунча тинчимас, агар икки рақиб пайдо бўлиб қолгудай бўлса, бири билан ўйнаб, иккинчиси кетиб қолмаслиги учун этагини қўйиб юбормас экан. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:
То наёяд сўйи дил ғайри хаёли дилситон,
Бар сари раҳ мардумони чашм гашта дидабон[4].
(Мазмуни: Кўнгилга кўнгил олувчининг хаёлидан ўзга нарса келмагунча, (унинг) йўли устида кўз қорачиғлар назоратчи бўладилар).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |