Мир Ёдгорбек (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг иккинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг Хуросон мирзозодаларидан эканлигини айтиб, “Сайфий” тахаллуси билан ижод қилгани ҳақида маълумот беради. Мир Ёдгорбек амал ва мартабани тарк қилиб, тарки дунёликни ихтиёр қилган ва озгина ғалла билан кун кечирган[1]. Ўзи каби фонийваш кишилардан ёрдамини аямаган. “Мажолис ун-нафоис”да унинг икки байти келтирилган бўлиб, улардан бири қуйидагичадир:

Сарви ман сабз асту ширин, рост ҳамчун найшакар,

Чун ба болойи қабойи барг най бандад камар[2].

(Мазмуни: Менинг сарвим найшакардек ёш, ниҳол каби ширин ва хушқоматдир, найнинг барг кийимлари устидан камар боғлаганидек бели боғлидир.)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомус луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.