„де_мираге“ файл номи билан ҳам танилган „Мираге“ — Cоунтер-Стрике биринчи шахс отишма ўйинлари сериясидаги видеоўйин харитаси. Ўйин дастурчиси бўлмиш Валве Cорпоратион компанияси томонидан 2013-йилда расман чиқарилган ушбу харита оригинал Cоунтер-Стрике ва Cоунтер-Стрике: Соурcе ўйинларидаги Мичаэл „БубкеЗ“ Ҳüлл томонидан яратилган[1] „де_cпл_стрике“ харитасининг кенгайтирилган варианти ҳисобланади[2]. Cоунтер-Стрикенинг энг оммабоп хариталаридан бири бўлган Мираге ўзининг баланслаштирилган даражадаги дизайни ҳамда ўйинчиларга тактик ва жамоавий мувофиқлик маҳоратини намойиш этиш учун кенг имкониятлар яратиши сабабли кўплаб киберспорт турнирлари ва Мажор чемпионатларида қўлланиб келинмоқда. Вақт ўтиши билан харита сифатини ошириш ва тактик балансни мувозанатлаштириш мақсадида Валве томонидан бир қанча ўзгартириш ва янгиланишлар киритилган.

Мираге
Яратувчи(лар) Мичаэл "БубкеЗ" Ҳüлл
Жанр Биринчи шахс отишма ўйини
Биринчи намойиш Cоунтер-Стрике (оригинал)
Cоунтер-Стрике: Глобал Оффенсиве (Валве ремаке)

Дизайни

Мираге дизайни Дуст ИИ, Cаче ва Инферно каби Cоунтер-Стрике хариталарининг анъанавий тўртбурчак (сқуаре десигн) тузилишига эга[3][4]. У Яқин Шарқ услубидаги шаҳарча атрофида барпо этилган бўлиб, у ерда турар жой бинолари, қалъалар, дўконлар ва ҳовлилар каби бир қатор ҳар хил бино ва иншоотлар жойлашган.

Мираге харитаси бошқа бомбани зарарсизлантириш (бомб дефусал) хариталари (масалан, Дуст ИИ) каби тузилган бўлиб, ҳар бир спаwн томондан иккитадан асосий кириш йўлига эга иккита бомбсите (А ва Б нуқталари) ҳамда уларни ўзаро боғловчи йўлакларга эга "мид" (марказий) ҳудудни ўз ичига олади.

Тарихи

Мираге дастлаб Мичаэл "БубкеЗ" Ҳüлл томонидан яратилган ва де_cпл_стрике номи билан танилган Cоунтер-Стрике ҳамжамият харитаси сифатида пайдо бўлган. 2013-йилда Валве уни де_мираге номи билан қайта ишлаб чиқди ва 2013-йил 12-июнда ўйинга расман қўшди[5]. У рақобатли (cомпетитиве) ўйинлар ҳамда матчмакингъда энг кўп қўлланиладиган учта харитадан бирига айланди[6][7].

Янги харита дизайни ҳамжамият мулоҳазалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўйинчиларнинг кўриш имкониятини ошириш мақсадида такомиллаштирилган текстуралар ва ёритиш тизимини, шунингдек, хаританинг муҳити ва услубини аввалги ҳамжамият томонидан яратилган Мираге версияси ҳамда ўтмишдаги ўйинларнинг де_cпл_стрике хариталаридан ажратиб турувчи янги фон параметрларини ўз ичига олган[8][9]. У ҳозирги кунга қадар ўтказилган ҳар бир Мажор чемпионатида мавжуд бўлган.

Мираге 2023-йил сентабр ойида CС:ГОнинг давомчиси бўлмиш Cоунтер-Стрике 2 ўйинининг чиқиш пайтида унинг таркибига киритилди ва 2023-йил декабр ойига келиб Премиэр ва ФАCЕИТ матчмакинг режимларида энг кўп ўйналган харитага айланди[10].

Эътироф этилиши

Ред Булл муаллифи Мике Стуббс харита ўзининг оддий тузилиши ҳамда ўзгармас табиати сабабли „азалдан кўпчиликнинг севимли харитаси“ бўлиб келганини таъкидлаган[11]. Гаме Рант нашридан ПаулАн'дрей Пиэрре-Лоуис уни „баланси, ўзига хос эстетикаси ва ўрганиш осонлиги“ учун доимий таянч харита деб атаган, шунингдек, у профессионал ўйинларда кутилмаган натижалар (упсет) келтириб чиқариши билан ном қозонганини қайд этган.[12]. Дот Эспорц харитани стратегияни ўрганиш учун идеал деб атаб, у ротация ва харита назоратини яхши билишни талаб қилишини таъкидлаган[13]. 2017-йилда ЭСПН вакили Сcотт Даҳкле киберспортда Траин каби рақобатчи хариталарга қараганда Мирагедан фойдаланиш ортиб бораётганини шарҳлаб, уни „келажакнинг энг муҳим харитаси“ деб атади ҳамда бу ўзгариш унинг уч йўлакли тузилишида кўпроқ имкониятлар яратган яхшироқ гранаталар ва тактикаларнинг ривожланиши сабабли мантиқий эканини айтди[14]. 2022-йилга келиб Дот Эспорц журналисти Леонардо Биаззи хаританинг метаси бир хил ва зерикарли бўлиб қолгани ҳақида хабар бериб, 2020-йилдан бери харитада янгиланишлар бўлмагани сабабли профессионал жамоалар ҳар бир ўйинда бир хил стратегияни такрорлаётганини таъкидлади. У харита 18 дан ортиқ CС:ГО Мажор чемпионатларида мавжуд бўлганига қарамай, баъзи киберспортчилар уни мап поолдан олиб ташлашни талаб қилишганини, аммо ўйиннинг энг кўп ўйналадиган ва энг яхши оптималлаштирилган хариталаридан бири бўлгани сабабли бу эҳтимол ноаниқ эканини қайд этди[15].

Манбалар

  1. ↑ Остлер, Анне-Мариэ „Тҳе макер оф оне оф Cоунтер-Стрике'с мост иcониc мапс сайс ҳе регрец селлинг ит то Валве“ (эн). Гамесрадар (2024-йил 9-феврал). Қаралди: 2024-йил 28-май.
  2. ↑ „де_cпл_стрике - CС 1.6 мап“ (эн). Мапс.cс-бг.инфо. Қаралди: 2023-йил 21-июл.
  3. ↑ Каракурт, Эдин; Wиллатзен, Жеппе (2020). Cомпетитиве Левел Десигн А студй он Cоунтер-Стрике: Глобал Оффенсиве Левел Десигн (ПДФ) (БА тҳесис) (инглизча). Уппсала Университй.
  4. ↑ Ричардсон, Эмилй. „Ҳоw До Ёу Маке А Профессионал Cоунтер-Стрике Мап?“ (эн). Роcк, Папер, Шотгун (2015-йил 3-июл). Қаралди: 2023-йил 13-май.
  5. ↑ „Валве аддс де_мираге ин неw упдате“. ҲЛТВ (2013-йил 13-июн). Қаралди: 2023-йил 21-июл.
  6. ↑ Митер, Матеусз „CС:ГО прос ҳаве беэн авоидинг оне мап ат БЛАСТ Парис Мажор“ (эн-УС). Дот Эспорц (2023-йил 12-май). Қаралди: 2023-йил 13-май.
  7. ↑ Митер, Матеусз „Мираге, Инферно, анд Дуст 2 амонг мост популар CС:ГО мапс ин матчмакинг тҳис еар“ (эн-УС). Дот Эспорц (2022-йил 26-июл). Қаралди: 2023-йил 13-май.
  8. ↑ „Тҳе Мираге Проcесс“. Cоунтер Стрике блог. Валве (2013-йил 7-июн). Қаралди: 2023-йил 21-июл.
  9. ↑ „Валве'с де_мираге алмост реадй“. ҲЛТВ (2013-йил 8-июн). Қаралди: 2023-йил 21-июл.
  10. ↑ Wиллиамс, Кеннетҳ „Wҳат аре тҳе мост популар CС2 мапс? Матчмакинг стац эхплаинед“. эспорц.гг (2024-йил 19-январ). Қаралди: 2024-йил 26-апрел.
  11. ↑ Стуббс, Мике „Мираге ҳас сеэн соме биг чангес.“ (эн). Ред Булл (2018-йил 14-июн). Қаралди: 2023-йил 17-апрел.
  12. ↑ Пиэрре-Лоуис, ПаулАн'дрей „Cоунтер-Стрике: Глобал Оффенсиве - Эверй Мап, Ранкед Wорст То Бест“ (эн). Гаме Рант (2020-йил 30-сентябр). Қаралди: 2023-йил 5-май.
  13. ↑ Ҳеатҳ, Жероме; Виллануэва, Жамиэ „Тҳе Бест CС:ГО Мапс фор Бегиннерс, Ранкед“ (эн-УС). Дот Эспорц (2022-йил 17-июн). Қаралди: 2023-йил 17-апрел.
  14. ↑ Даҳлке, Сcотт „Мираге мигҳт беcоме CС:ГО'с мост импортант мап“ (эн). ЭСПН (2017-йил 13-сентябр). Қаралди: 2023-йил 17-апрел.
  15. ↑ Биаззи, Леонардо „C9 ҲОббит cаллс фор ремовал оф 'боринг' Мираге фром CС:ГО мап поол, wанц Cобблестоне баcк“ (эн-УС). Дот Эспорц (2022-йил 9-август). Қаралди: 2023-йил 17-апрел.