Мирак Ҳусайн (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир, Хожа Султон Муҳаммаднинг ўғли[1]. Номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўр­тинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг энди танила бошлаган ёш шоир эканлигини айтиб, “Сиддиқ” исмига битилган муаммоси ва қуйидаги байтини келтиради:

Кужо расад зи ту, эй бевафо, висол маро Ки аз жунуни ғамат нест эътидол маро[2].

(Мазмуни: Эй бевафо, бизга висолинг қачон насиб бўларкин; ғаминг жунунидан менда ҳушёрлик қайда!)

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.