Mirak Naqqosh
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мирак наққош (? – 1507) – мусаввир, хаттот ҳамда наққош. „Сайд Руҳулло“, „Сайд Мирак“, „Хожа Мирак“ номлари билан машҳур бўлган. Камолиддин Беҳзоднинг устози. Алишер Навоий кутубхонасида ишлаган, Султон Ҳусайн Мирзо сарой кутубхонасининг бошлиғи бўлган. Китобат санъатининг моҳир устаси, хаттот ҳам бўлган. Саъдийнинг „Бўстон“ (Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида), Навоийнинг „Ҳамса“ (Оксфорддаги Бодли кутубхонасида), Амир Хусрав Деҳлавийнинг „Ҳамса“ (Дублиндаги Честер Битти кутубхонасида), Шарофиддин Али Яздийнинг „Зафарнома“ (Истанбулдаги Ислом музейида), Низомийнинг „Ҳамса“ (Лондондаги Британия музейида) асарлари қўлёзмасини безашда иштирок этган. Ҳирот жоме масжиди китобаларини яратган ва бошқа биноларни безаган
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |