Мирали Бешимович Шарипов (1987-йил 30-октябр, Бухоро , Бухоро вилояти, Ўзбекистон) — ўзбек дзюдочиси, халқаро тоифадаги спорт устаси. Гранд Слам, Мастерс, Гран-при турнирларининг ғолиби ва совриндори. Пекиндаги 29-Ёзги Олимпия ўйинлари (66 кг) ва Рио-де-Жанейродаги 31-Ёзги Олимпия ўйинлари (73 кг) иштирокчиси. Жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳам олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Мирали Бешимович Шарипов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1987-йил 30-август (1987-08-30) (39 ёш)
Бухоро, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР
Бўйи 173 см
Вазни 66 кг, 73 кг тоифасида
Спорт
Қайси спорт Дзюдо
Спорт мукофотлари
Осиё чемпионати
Бронза Жеджу 2008 66кг гача
Бронза Тошкент 2016 73кг гача

Фаолияти

Мирали Шарипов 2008-йили Жеджудаги (Жанубий Корея) дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 66 кг вазн тоифасида қитъа чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган[1]. Пекинда бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 66 кг вазн тоифасида илк беллашувда испаниялик Óсcар Пеñас мағлуб этди. Кейинги босқичда жазоирлик Моунир Бенамадини устидан ҳам ғалаба қозонди. Чорак финал учрашувида эса япониялик Масато Учишибага ваза-ари аwасете иппон (икки очко) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Масато финалгача боради. Броза медали учун баҳсда Шимолий Корея дзюдочиси Пак Чол Минга ютқазиб қўйди[2].

2008-йилнинг 5-6-октябр кунлари Токио шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 66 кг вазн тоифасида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. 2009-йил 26-октябрда дзюдо бўйича Рига халқаро турнирининг ғолиби бўлган. 2010-йил 6-ноябр куни Россиянинг Чебоксари шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида ўтказилган Европа жамоавий чемпионатида 73 кг вазн тоифасида бронза медали совриндори бўлди. 2010-йил 13—15-март кунлари Чирчиқ шаҳрида дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати, турнир ғолиби ва 73 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.

2011-йилнинг 17—18-сентябр кунлари Ўзбекистонда дзюдо бўйича биринчи жаҳон кубоги „ИЖФ WОРЛД CУП ТАСҲКЕНТ“ 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер ва Осиё дзюдо иттифоқи президенти Обайд Ал-Анзи иштирок этган.

Мирали Шарипов 2012-йилда Бокуда (Озарбайжон) дзюдо бўйича Гран-при босқичида у финалда озарбайжонлик Рустам Оружовга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритди[3].

2012-йилнинг 22—23-сентябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дзюдо бўйича „ИЖФ WОРЛД CУП ТАСҲКЕНТ“ мусобақасида 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида финалда Арсен Бабаянни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.

2013-йилнинг 25—26-май кунлари Россиянинг Тюмен шаҳрида дзюдо бўйича „Мастерс“ туркумидаги нуфузли турнир бўлиб ўтди. Унда Шарипов бронза медалини қўлга киритди. 2013-йилнинг 4—6-октябр кунлари дзюдо бўйича Гран-при Ташкент халқаро турнири бўлиб ўтди. 73 килограммгача бўлган спортчилар сифатида иштирок этган Шарипов финалда бразилиялик Алех Помбо да Силвани мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди. 2013-йилнинг 24—25-ноябр кунлари Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнирда 73 килограммгача бўлган вазнда бронза медали соҳибига айланди.

У 2015-йилда Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг финалда босқичида португалиялик Нуно Саравияни мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади. Хитойда ўтказилган дзюдо бўйича Гран-прида у татамида ҳамюрти Ғиёсжон Бобоевни устидан ғалаба қозониб, бронза медали соҳиби бўлади[4].

Боку-2016 Гранд Слам турнири 73 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. 2016-йилда Тошкентда ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 73 килограмм вазн тоифасида бронза медалини олди[5]. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида 73 кг вазн тоифасида 1/16 финалда голландиялик Дех Элмонтга имкониятни бой берди[6]. Худди шу йили у спортдаги фаолиятини тугатди.

Манбалар

  1. ↑ „ЖудоИнсиде - Асиан Чампионшипс Жежу Эвент“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  2. ↑ „2008 Беижинг Суммер Олймпиcс - Жудо | Атҳлете Профилес, Блогс, Видеос & Пҳотос | НБC Олймпиcс“. wеб.арчиве.орг (2012-йил 21-август). 2012-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  3. ↑ „Дзюдоисты Узбекистана в турнире серии Гран-при в Баку завоевали 1 серебряную и 2 бронзовые медали“ (ру). Подробно.уз. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  4. ↑ „Мирали Шарипов стал бронзовым призером Гран-при по дзюдо в Китае“ (ру). ҳттпс://узнеwс.уз. 2021-йил 16-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июн.
  5. ↑ „ИЖФ ливе ресулц“. www.иппон.орг. Қаралди: 2021-йил 16-август.
  6. ↑ „Мирали СҲАРИПОВ / ИЖФ.орг“. www.ижф.орг. Қаралди: 2021-йил 16-август.