Мирбозор — Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги шаҳарча (1992-йилдан).[1] Самарқанддан 106 км узоқликда жойлашган. Туман маркази (Оқтош шаҳри)дан 6 км шимолда. Якин темир йўл стансияси — Зирабулоқ (5 км). Аҳолиси қарийб 5,3 минг киши (2002). М.да автокорхона, йўл қурилиш идораси, деҳқон бозори, ўрмон хўжалиги бошқармаси, "Камалак" маиший хизмат уйи бинолари, маданий, савдо хизмати кўрсатиш шохобчалари, бизнес мактаби (1200 ўқувчи), умумий таълим мактаби, 2 кутубхона, Оталар чойхонаси, халқ музейи, Хотира хиёбони, туман марказий касалхонаси, тез тиббий ёрдам бўлими мавжуд. Мирбозор якинидан магистрал темир йўл ва автомобил йўли ўтган. М. қад. карвон йўлидаги манзил (қишлоқ) ўрнида вужудга келган. 1890-йилда қурилган "Саловат" масжиди сақланган.[2]

Манбалар

  1. ↑ „Нарпай тумани“, Википедия, 2023-09-13, қаралди: 2023-09-13
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил