Мирҳалил Маҳмудов (1947-йил 2-январ, Тошкент, ЎзССР) — ўзбек композитори, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2000).

Мирҳалил Маҳмудов
Таваллуди 1-феврал 1947-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент консерваторияси
Касби Композитор
Мукофотлари Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan sanʼat arbobi

Ҳаёти

Мирҳалил Маҳмудов 1947-йил 2-январда Тошкент шаҳри Юнусобод туманида таваллуд топган[1]. 1971-йилда Тошкент консерваториясини тугатган. У 1974–1978-йилларда Ўзбек давлат филармонияси ижодий жамоалари раҳбари сифатида, 1983-йилдан Ўзбекистон давлат консерваториясида ўқитувчи сифатида фаолият юритган. 2000-йилга келиб доцентлик унвонига эришган.

Симфоник асарларидан 3 та симфония (биринчиси „Наво“), скрипка ва симфоник оркестр учун консерт, камер оркестри учун сюита, „Д. Шостакович хотирасига“ поэма, „Муҳаммас ва уфор“ И-ИИИ; шунингдек, „Тошкент замини“ кантатаси (Эркин Воҳидов), „Она мадҳи“ поэмаси, „Ватан шаҳнози“, „Она Ўзбекистон“, „Элга баҳор келди“ ва бошқа қасидалар, „Тошкент садоси“ ораторияси, „Синдирилган кўза“ (С. Жамол), „Давлат болалари“ (Рихсивой Муҳаммаджонов), „Тўйлар муборак“ (Ўткир Ҳошимов) каби мусиқали драма ва комедияларига, 50 дан ортиқ кинофилмлар („Келинлар қўзғолони“, „Ўтган кунлар“, „Чимилдиқ“, „Булбул“, „Жалолиддин Мангуберди“ ва бошқалар)га мусиқа басталаган[2]. Мирҳалил Маҳмудовнинг сара асарлари бадиий баркамоллиги, миллий ёрқинлиги билан ажралиб туради[3].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „МИРХАЛИЛ МАХМУДОВ“ (русча). Қаралди: 2024-йил 19-июл.
  2. ↑ Андоза:Ёутубе2
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил