Миржамол Миржалолович Қосимов (1995-йил 24-сентябр, Тошкент) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, „АГМК“ клубида ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди. Миржамол Қосимовнинг отаси машҳур совет ва ўзбек футболчиси, ҳозир мураббий – Миржалол Қосимовдир.

Миржамол Қосимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Миржамол Қосимов
Таваллуд санаси 1995-йил 24-сентябр (1995-09-24) (31 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент,Ўзбекистон
Бўйи 184 cм (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
АГМК
Рақами 4
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2018 Бунёдкор 43 (2)
2016 Обод 5 (0)
2019—… АГМК 80 (3)
Миллий терма жамоа
2014—2015 Ўзбекистон У20 6 (1)
2017 Ўзбекистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Тошкентнинг „Бунёдкор“ клуби тарбияланувчиси. 2011-йилдан бошлаб у клубнинг асосий жамоасига жалб қилина бошлаган. Ҳозирги кунда „АГМК“ жамоасида ўйнамоқда. 2015-йилда унга Киевнинг „Динамо“ жамоаси қизиқиш билдирган ва Миржамол Қосимов бир муддат Киевга ташриф буюриб, Динамо машғулотларида иштирок этган[1]. 2016-йилнинг январ ойида бир муддат Олмалиқ клуби йиғини ва ўртоқлик ўйинларида қатнашган[2][3].

2015-йилда ёшлар терма жамоаси таркибида У20 жаҳон чемпионатида қатнашган ва тўртта ўйин ўтказиб Фижи У20 жамоасига битта гол урган.

Ютуқлари

  • Ўзбекистон Чемпиони: 2011, 2013
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2012, 2013
  • Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби: 2014

Манбалар

  1. ↑ „Миржамол Қосимов „Динамо Киэв“ кўригида“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  2. ↑ „Миржамол Касымов: «Останусь ли я в „Алмалыке“? Время покажет»“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.
  3. ↑ „Миржамол Қосимов: "Олмалиқ"да ко’рикдан о’таяпман"“. 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 28-феврал.

Ҳаволалар