Мирмаҳмуд Мираҳматович Раҳматов (1950.18.2, Тошкент) — ганчкор уста, Ўзбекистон халқ устаси (2002). Ус т а Маҳмуд Усмоновнпнг шогирди. Устози билан ишлаб ҳунар ўрганган; 1966-йил Алишер Навоий театри биносининг ганч безакларини таъмирлашда қатнашган. Раҳматов республика ва хорижий мамлакатлар (Украина, Россия ва бошқалар)даги жамоат биноларини безаган, нафис ва жозибали безаклар (Мас, қандил, намоён, розетка ва бошқалар) тайёрлаган. Темурийлар тарихи давлат музейи, Олий Мажлис, Тошкент шаҳри ҳокимияти бинолари, Имом Бухорий мажмуидаги ишлари диққатга сазовор[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил