Mirmiron
Мирмирон (русча: Мирмиран) — Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти Қарши туманига қарашли шаҳарча ҳисобланади. 2009-йил 13-мартда шаҳарча мақоми берилган[1].
| Шаҳарча | |
| 38°49′56″Н 65°43′31″Э / 38.83222°Н 65.72528°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Қарши тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Шаҳарча яқинидан Қашқадарё дарёси оқади. Шаҳарча ҳудудидан Бешкент шаҳар шоссеси ўтади.
Этимологияси
Шаҳарча номи „мир“ ва „мирон“ сўзларининг бирикишидан ҳосил бўлган. Хожа Мирмирон Заҳириддин Муҳаммад Бобур армиясидаги муҳим аҳамиятга эга ҳарбий лашкарбоши ва Бобурнинг ишонган бекларидан бири бўлган. Лекин мазкур исмнинг қишлоқ номига бевосита алоқаси мавжуд эмас, бавосита даҳлдорлиги бор. Мир бу амир сўзининг халқ тилидаги қисқартмаси ҳисобланади. Амир ёки мир бу шоҳ, подшоҳ, фармонбардор, ҳоким, ҳукмдор шахсни англатади. Бухоро хонлигида хонликнинг бош унвон эгаси ва унвони амир бўлган. Тожиклар тарихида мира сўзи хўжа, бузруг маъноларида қўлланганлиги маълум. Бу сўз юксак мартабали киши руҳонийни ифодалаб келган. Мира сўзига -он қўшимчаси қўшилишидан шаҳрча номи келиб чиққан. -он бу кўплик қўшимчаси ҳисобланади. Халқ тилида мазкур сўз шаклланиб, ўзгаришга учраган, яъни мираон сўзи кейинроқ мирон шаклида қўлланган. Бу сўз хўжалар аждодидга мансуб шахс деган маънони берган. Унга мир қўшиб айтилиши натижасида хўжалар авлодига мансуб бек маъносини берган. Шунга кўра Мирмирон бу хўжалар авлоига мансуб бўлган бек ёки бекларнинг яшаш манзилгоҳи ҳисобланади[2].
Аҳолиси
Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади. Аммо шаҳарча ҳудудида қозоқ, қирғиз, тожик миллатига мансуб кишиларни ҳам учратиш мумкин.
Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилиши, Мирмирон шаҳарчасида 2013-йил 1-январда 2502 нафар, 2016-йилда эса 2.8 минг нафар аҳоли истиқомат қилган[3].
Манбалар
- ↑ ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 13.03.2009 г. Н 68 О ДОПОЛНИТЕЛНИХ МЕРАХ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ АДМИНИСТРАТИВНО-ТЕРРИТОРИАЛНОГО УСТРОЙСТВА НАСЕЛЕННИХ ПУНКТОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
- ↑ То'ра Нафасов. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2009-йил — 166-бет. ИСБН 978-9943-354-60-9.
- ↑ Солиев А.С.; Таштаева С.К.; Эгамбердиева М.М.. Шаҳарлар географияси. Тошкент: Баркамол файз медиа, 2018 — 153-бет. ИСБН 978-9943-5519-4-7.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |