Miroqi adirlari
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мироқи адирлари - Ҳисор тизма тоғларининг жан.-ғарбий тармоқлари этакларида жойлашган адирлар. Оқсув дарёси билан Қуруқсой (Қашқадарё ирмоқлари) оралиғида жойлашган. Шим.-шарқдан жан.-ғарбга йўналган. Энг баланд жойи 2108 м. Жан.-шарқий ён бағри нисбатан тик ва кучли ўйилган. Шим.-ғарбий ён бағри аста-секин пасайиб боради. Адирларнинг сувайирғичи Оқсув дарёси яқинидан ўтган. Шу сабабли ён бағирлар кескин кўринишга эга (дарё водийсига қараган томони жуда баланд, қисқа ва калта, қарама-қаршиси эса қия ва паст). Юқори неогеннинг қумтош, гил ва конгломератларидан ташкил топган. Мавжуд тўқ бўз тупроқлар ювилган, дағал механик таркибга эга. Турли ўтли буғдойиқзорлар буталар билан мажмуа хрлда ўсади. Мироқи адирларидан яйлов сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |