Мирқодир Махсумов (1924.4.6 -Тошкент — 1987.21.10) — диктор. Ўзбекистон халқ артисти (1977). Тошкент театр билим юртида (1938—40), Тошкент педагогика институтида (1940—45, узилишлар 6-н) таълим олган. 1945— 87 йиллар Ўзбекистон радиосида диктор. М. хушовозлиги, нутқининг равонлиги, диксиясининг кучлилиги, тил нормаларини пухта билиши билан бошқа дикторлардан ажралиб турган. Унинг камёб тембрли овози, ифодали, маъ-ноли ўқиши кучли эмоционал таъсир кучига эга бўлган. Муҳим сиёсий ҳужжатлар, тарғибийташвиқий аҳамиятга эга матнларни фақат М. ўқиган. Айниқса, мумтоз шеърият намуналарини радио ва телевидение орқали катта маҳорат, маънодор ўқиши билан шухрат қозонган. Шунингдек, жуда кўп фил-мларга овоз беришда қатнашган. М. "Муҳаббат қўшиғи" (1961), "Инсон меҳри" (1965), "Орзуларинг йўлида" (1973) каби ҳикоялар тўпламларининг муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил