Мирраҳимов Мирсаид Мирраҳимович (русча: Мирсаид Мирхамидович Миррахимов) – врач-терапевт, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Қирғизистон Республикаси фанлар академияси академиги, ССРИ, Ню-ёрк тиббиёт фанлари академиякари аъзоси. СССИ олий совети депутати. Ижтимоий меҳнат қаҳрамони. Миллати Ўзбек.

Мирсаид Мирраҳимов
Таваллуди 27-март 1927-йил
Вафоти 2-октябр 2008-йил(2008-10-02)
(81 ёшда)
Бишкек, Қирғизистон
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР  Қирғизистон
Таълими Қирғизистон давлат тиббиёт академияси
Касби Кардиолог
Миллати ўзбек
Турмуш ўртоғи Неля Ярруловна Юсупова

Ҳаёти

Мирсаид Мирраҳимов 1927-йилда Фрунза (ҳозирги Бишкек) шаҳрида мусиқачилар оиласида таваллуд топган. 1934-йили 7 ёшга тўлганида 1-синфга борган. Ота-онаси уни ўзбек тилида таълим берувчи тўлиқ эмас ўрта-таълим мактабида ўқитадилар. Мактаб йилларидаёқ Мирраҳимов ўз дўстларидан ижобий ҳислатлари билан ажралиб турган. Ҳамма болалар каби ўйноқи бўлган эмас, ёшлигидан китоб ўқишни ёқтирган. Мактабда ўқиб юрганда шахмат ўйнашни ўрганган. 1948-йили, 21 ёшида Қирғизистон давлат тиббиёт университетини тамомлаган. 1955-йилда „Тиббиёт илмлари доктори“, 1966-йили „профессор“, 1974-йили Қирғиз ССРи илмлар академияси Академики, 1988-йили ССРИ тиббиёт фанлар академияси Академики ва 1993-йили Марказий Осиё кордиологлар ассоцацияси директори лавозимларини эгаллаган. 3 фарзанднинг отаси. 2008-йили, 2-октабрда вафот этган ва Бишкекдаги Ала-Арча мозорига кўмилган.

Қўшимча маълумотлар

  • ССРИ олий совети депутати;
  • Фрунза шаҳар кенгаши депутати;
  • Қирғиз ССРи Олий кенгаш дупутати (3 маротаба);
  • Марказий Осиё „Тиббиёт“ журнали бош директори;
  • „МДҲ Кардиолигияс“ журнали бош муҳаррир ўринбосари;
  • „Одам биёлогияси“, „Хеморецептор“ халқаро ассоцоциялари аъзоси;.

Ижоди

700дан зиёд илмий мақолалар муаллифи. Улардан: 39 монография, 63 илмий мақола, рефератлар ва кўплаган тиббиёй мақолалари. 19та кашфиёт муаалифи.

Мукофотлари

  • 1961-йили „Ҳурмат белгиси“ ордени (икки маротаба);
  • 1976-йили „Октабр революцияси“ ордени;
  • 1977-йили „ССРИ соғлиқни сақлаш аълоcиси“, „ҚР халқ аълочиси“, ССРИ олий совети тўрт ҳурмат грамотаси;
  • ССРИ, ҚР Давлат мукофоти лауреати фан ва техника соҳасида;
  • 1978-йили Қирғизистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати;
  • 1981-йили В. И. Ленин ордени;
  • 1987-йили „Ижтимоий меҳнат қаҳрамони“ (олтин юлдуз) медали.
  • 2000-йил „2000-йил Одами“ (Қирғизистон)

Ҳаволалар