Мирсанжали — Фарғона гуруҳига мансуб маҳаллий ўрик нави. Дарахти баландлиги 6 м, 70—150 йил яшайди. Ёш новдалари ингичка. Июн ойининг охирида мевалари баробар пишиб етилади. Пусти юпқа, меваси ўртача қаттиқ, юзаси бир оз тукли, туей сариқ. Эти сариқ, май-ин, хушбўй, ширин, таркибида 13—21% қанд, 0,8—1,2% кислоталар, 18—23% қуруқ модда бор. Данаги этидан яхши ажралади. Кўчат экилгач, 4—5-йили ҳосилга киради. Совуққа чидамсиз. Янгилигида истеъмол қилинади, қуритилади. Юқори сифатли баргак ва шарбат тайёрланади. Асосан, Фарғона водийсида экилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил