Миршоди нефт кони - Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган. 1984-йилда очилган. Кейинчалик саноат аҳамиятига молик нефт олинадиган қудуқлар сони ортиб борди. Нефт 1-, 2- ва 3-горизонтларда учрайди.

1-горизонт кесманинг юқорисида жойлашган бўлиб, доломитлашган ёрикли битумли оҳактошлардан тузилган. Орасида тўқ кулранг мергеллар ҳам учрайди. Қалинлиги 18–20 м га тенг бўлиб, 8–15 м ли ангидрит катлами билан ажралган.

2-горизонт ёрикли кулранг оҳактошлардан ташкил топган. Улар ангидрит, мергел ва қумтошлар билан аралашган. Умумий қалинлиги 25–35 м ва 5–11 м бўлган ангидрит мергелли қатлам билан ажралган.

3-горизонт кесманинг ўртасида жойлашган бўлиб, ғовакли, битумли, ёриқли оҳактошлардан тузилган. Улар орасида мергел қатламлари учрайди. Қалинлиги 20–40 м бўлиб, 53 м ангидрит билан ажралган.

Маҳсулдор қатламларнинг ўртача ғоваклига 10—19%, баъзан 20% дан зиёд. Ўтказувчанлик 10 миллидарсигача. Шу сабабли қудуқларнинг карбонат оҳактошли жинслари анчагина ёриқпикка эга ва юқори маҳсулдорлиги шундан.

Бухоро ва оқжар қатларидаги нефтлар таркиби бир хил, уларнинг зичлиги 0,900—0,958 г/см3 га тенг, олтингугурт миқдори юқори (3,25—4,7%). Смола 65— 90%, парафин 3,2—3,8%, асфалтенлар 4,2—7,0% атрофида ўзгаради. Нефт қуюқ, қовушқоқ, 1—20° да қотади. Нефт конидан 15 та қудуқ орқали қарийб 80 минг т нефт олинмоқда (2001).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил