Мирсодиқ Маҳмудович Тожиев (1944.25.3 Тошкент 1996.8.6) - композитор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1981). Тошкент консерваториясини тугатган (1970). Тошкент мусиқа билим юртида ўқитувчи (1965—70), "Гўзал" ва "Шодлик" ансамбллари, Ўзбек давлат филармонияси бадиий раҳбари (1971—1979), Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси раиси (1982—1987), Тошкент консерваторияси ўқитувчиси, доцент (1971 — 1996). Тожиев ўзбек мусиқа мероси (жумладан, мақом анъаналари) негизида бадиий етук асарлар яратишга муваффақ бўлган. Тожиев ўзининг 3, 9, "Сомон йўли" трилогияси (15—17) ва "Қаҳрамонлик" (19) симфониялари билан миллий симфонизм ривожига катта ҳисса қўшган. Шунингдек, "Шоир муҳаббати" симфоник поэмаси, камер оркестр учун ёзилган 7, 8, 12, 18симфониялари, "Ўзбекистон" поэмафахрия (Б.Бойқобулов), "Кўҳна Самарқанд юраги" нурлитовушли мусиқали панорама каби асарлари машҳур. Тожиев яратган мусиқийсаҳнавий асарлари орасида "Чоллар ва кампирлар" (Ҳ. Шарипов), "Қайдасан, жон болам" мусиқали комедиялари, "Кумуш" (Абдулла Кодирийнинг "Ўтган кунлар" романи асосида) операси ва бошқа Камер мусиқа, халқ чолғулари оркестри учун "Тантана", "Сарафроз" ва бошқа асарлар муаллифи. "Композитор Мирсодиқ Тожиев" ҳужжатли филми суратга олинган (2000, режиссёр А. Фатхуллин). Айрим асарлари грампластинкаларга ёзилган, 3(М., 1989), 7—8(Т., 1986) симфониялари нашр этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил