Википедияда исми Мирза ва фамилияси Азизов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Мирза Азизов (1963-йил 22-декабр, Наманган – 2021-йил 16-апрел, Тошкент) – совет ва ўзбек актёри ва режиссори, Ўзбекистон халқ артисти.

Мирза Азизов
Таваллуди 22-декабр 1963-йил
Вафоти 16-апрел 2021-йил(2021-04-16)
(57 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi Oʻzbekiston
Касби актёр, режиссор
Фаолият йиллари 1989—2021
Мукофотлари Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист

Таржимаи ҳол

Мирза Азизов 1963-йил 22-майда Ўзбекистоннинг Наманган вилояти бўлмиш Чуст шаҳрида дунёга келади. Ўрта мактабни аъло баҳоларга тугатгач, Островский номидаги Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтига ўқишга кирди. Институтни тугатгач, 1989-йилда Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрига актёр сифатида ишга қабул қилинади[1].

Мирза Азизов 2016-йилдан то 2021-йилларгача Муқимий номидаги Ўзбек мусиқали драма ва комедия театрининг директори бўлиб ишлаб келди.

Ижодий фаолияти

Мирза Азизов актёрлик фаолияти давомида „Юсуф ва Зулайхо“да Фир’авн, „Фарҳод ва Ширин“да Бахром, „Нодирабегим“ мусиқали драмада Мадалихон, „Алпомишнинг қайтиши“ спектаклида Алпомиш, „На малакман на фаришта“да Машраб, „Тўпталган туйғу“да Бойсоат „Медея“да Креон каби тимсолларни маҳорат билан ижро этиши билан томошабинлар қалбида муҳим ўрин эгаллади.

Шунингдек актёр Азизов ўзини режиссор сифатида ҳам ғоявий-бадиий жиҳатдан етук спектаклларни саҳналаштиришда ҳам истеъдодини синаб кўрди. Унинг „Тўда“ спектакли 2005-йилда Қоҳирада бўлиб ўтган ХВИИ Халқаро экспериментал театрлар фестивалида 94 та давлат ичида лауреат бўлган. Мирза Азизов „Синфдош“, „Самоларга сиғмайдиган қуш“, „Бахил бой ва хизматкор“, „Тошкент маликаси“, „Уйғониш“, „Лайли ва Мажнун“, „Қалб доғиʻ“ каби спектаклларда ўзбек мусиқали театри ривожига муносиб ҳисса қўшди.

Истеъдодли актёр кўпгина филмларда, жумладан, „Кўнгил кўчалари“ сериалида Санжар, „Остона“да маёр Мўминов, „Имом Бухорий“да ҳабаш, миллий сериалимиздаги „Гулхан атрофида“да Ҳазрат Қораевич ва „Муҳаббат синовлари“ филмида Азиз Мирзаевич, „Тубанлик“да Турғун ҳожи, „Марғиёна“да темирчи, „Мурувват“да Қодир, „Мухаббатимсан“да Шуҳратхўжа, „Гумроҳлар“да Мирза Маҳмудов, „Новда“да бош шифокор бош ролларини ўйнаган.

Режиссорлик иши

  • Банда
  • Синфдош
  • Самоларга бўйлаган қуш
  • Очкўз бой ва хизматкор
  • Тошкент маликаси
  • Уйғониш
  • Лайли ва Мажнун
  • Кўнгил доғи

Мукофот ва унвонлар

Вафоти

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 2021-йил 15-апрел куни коронавирус хасталигидан сўнг 58 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эл ардоқлаган актёр вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди[4]

Манбалар

Ҳаволалар