Мирзадавлат — туркумли ўзбек чолғу куйи. Айрим маълумотларга кура, фаргоналик созанда ва бастакор Мирзадавлат (тахминан ХИХ аср 2-ярми — ХХ аср бошлари) томонидан яратилган. М. 2 қисмдан иборат бўлиб, "Бузрук" мақоми йўлларига оҳангдош "МЛ" куйи вазмин суръатда, тантанавор кайфиятда бўлиб, соқийнома усули жўрлигида келади. "М.П" ҳаракатчан суръатда, қашқарча усули асосида ривож топади. "М." авжларида Муҳайяри Чоргоҳ ва Ушшоқ намудларига ўхшаш оҳанглар, шунингдек, усулсиз, бадиҳа услубда баён этилган парчалар мавжуд. "М." якка созлар (танбур, дутор, гижжак ва бошқалар)да, шунингдек миллий чолғу ансамблларида ижро этилади. 1920-йилларда "М.П" ку-йига сўз боғлаш йўли билан қўшиққа айлантирилиб, "Кўк кўйлак" гуруҳи томонидан ижро этилган. "М." куйларидан В. Золотарёв, Д. Зокиров, Б. Гиен-ко ва бошқа оркестр асарларида фойдаланишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил