Mirzagul Sapayeva
Мирзагул Сапаева (1962.13.2, Қорақалпоғистон, Чимбой тумани) — актриса, хонанда. Ўзбекистон халқ артисти (2002). Қорақалпоғистон халқ артисти (1994), Туркманистонда хизмат кўрсатган артист (1998). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1985). 1985-йилдан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театрида ишлайди. Она ("Она"), Майсара ("Майсаранинг иши" операсида), биринчи қоракалпоқ операси "Ажинияз"да Айборек, Ойсанам ("Суймаганга суйканма"), Шоҳсанам ("Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам"), Хонума ("Хонума хоним"), Гулшара ("Шаръяр") каби роллари билан шуҳрат қозонди. С. ижоди бетакрор, ёқимли ва жарангдор овози, вокал имкониятларини бойитиб бориши, янгиликка интилиши, миллийлиги билан ажралиб туради[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |