Mirzaqultepa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мирзақултепа — илк кушонлар даврига оид қўрғон ҳаробаси (милоддан аввалги И аср охири — милодий И аср боши). Термиз шаҳри аэропорти ҳудудида, қад. Термиз шаҳрини сув билан таъминловчи Сурхондарёдан чиқарилган каналнинг ўрта оқимида жойлашган. Ёдгорликнинг квадрат шаклда сақланиб қолган қисми 1 га майдонини эгаллаб, баландлиги 3 м ни ташкил қилади. 1973—76 ва 1974—80 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтининг Бақтрия экспедицияси (Ш. Пидаев) томонидан М.нинг жан. қисмида археологик тадқиқот ишлари олиб борилган. 2 меъморий босқич қайд этилган. Қазишма ишлари юқори меъморий босқич сатҳида олиб борилган ва қўрғоннинг мудофаа деворлари ва юзга яқин турли ҳажмдаги тўғри тўртбурчак ва квадрат шаклдаги хоналар, кўча ва йўлаклар очиб ўрганилган. Қўрғон ва уй деворлари квадрат шаклдаги хом ғиштдан қурилган ва булар ўзларининг симметрик кўринишлари билан ажралиб туради. Ҳар бир уй 3—5 хонадан иборат. Дон маҳсулотларини хумларда сақлайдиган махсус омборхоналар очилган. М.дан юқори си-фатли сопол идишлар, темир ва жездан тайёрланган кўзгу, пайконлар, пичоқ ва ўроқлар, тош ёрғучоқлар, тегирмонтошлар, ур-чуқлар, безак бу-юмлар, суякдан ишланган тугмалар, эркак ва аёл маъбудларнинг терракота ҳайкалчалари, аҳоли томонидан илоҳийлаштирилган суворий, хўкиз, фил, маймун, йўлбарс кабиларнинг ҳайкалчалари, сополга битилган бақтр ёзуви ва Юнон-Бақтрия подшоси Гелиокл тангаларига таклид қилиб зарб қилинган жез тангалар ва бошқа топилган. Аҳоли, асосан, де-ҳқончилик билан машғул бўлган. Милодий ИИ асрда М. ҳаробаларида бир неча қабр пайдо бўлган. М.дан 300–350 м шим.-шарқда қабристон жойлашган, унда 10 га яқин қабрлар сақланиб қолган.
Адабиёт
- Пидаев Ш. Р., Мирзакултепа — памятник раннекушанского времени Северной Бактрии. Бактрийские древности, Л., 1976; Пидаев Ш.Р., Поселения ку-шанского времени Северной Бактрии, Т., 1978.
Шокиржон Пидаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |