Мирзаравот — Наманган вилоятида жойлашган қишлоқ. Маълумотларга қараганда, бу ерларда Учқўрғон — Наманган ариғи (Янгиариқ, ХИХ аср) қазилгунга қадар аҳоли яшамаган. Ариқ қазилгач, турли ҳудудлардан қазув ишларига жалб қилинган ишчилар бу ерларга келиб, шу ҳудудда яшай бошлаганлар. Ишбошилардан бири — Қулмирза исмли киши бўлиб, у биринчилар қаторида бу ерга уй қуради. Қишлоқ номи ҳам айнан шу Мирза исмли шахс номи билан боғлиқ[1].

Манбалар

  1. ↑ Зоҳид Мадраҳимов. Тарихий топонимика (ўзбекча). „Наврўз“ нашриёти, 2007 — 102-бет.