Абдуллатиф — (1423-1450) Мовароуннаҳрда 1449-1450-йилларда ҳукмронлик қилган Темурийлар ҳукмдори. Улуғбекнинг ўғли.

Абдуллатиф Мирзо
Темурийлар империяси амири
Салтанат 1449-йил 27-октябр — 1450-йил 9-май
Ўтмишдоши Мирзо Улуғбек
Давомчиси Абдулло Мирзо
Туғилиши

1420-йил
Темурийлар империяси

Вафоти

1450-йил 9-май (30 ёш)
Самарқанд, Темурийлар империяси

Турмуш ўртоғи Шоҳ Султон Оқо
Уй Темурийлар
Отаси Мирзо Улуғбек
Онаси Руқия Султон оқо
Дини Ислом


Шоҳрух Мирзо саройида тарбия олган, ҳарбий юришларда қўшиннинг ўнг қанотига қўмондонлик қилган. Гавҳаршодбегим ва Тархон амирлар Шоҳрух Мирзо ўлимидан сўнг (1447) Абдулатифни олий бош қўмондонликка тайинлаб, унинг амакиваччаси Алоуддавлани тахтга ўтқазишган. Бу қарордан норози бўлган Абдуллатиф Алоуддавлага қарши уруш очган, лекин Нишопур яқинидаги жангда (1447) енгилиб, ҳибсга олинган. Улуғбек фарзанди ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида Алоуддавла билан сулҳ тузишга мажбур бўлган. Унга кўра, Алоуддавла Хуросон ҳукмдори деб тан олиниб, Абдулатифга Балх улуси берилган. Абдуллатиф Улуғбекнинг 1448-йил илк баҳоридан ёзигача Алоуддавла ва Абулқосим Бобурга қарши жангларида қатнашган. Сўнг, тож-тахтни эгаллаш мақсадида отасига қарши Абулқосим Бобур билан иттифоқ тузган. Улуғбек Абдуллатифга қарши қўшин тортган ва Амударё бўйида икки томон қўшини 3 ой муқобил турган (1449). Самарқандда қолган беклар исёни туфайли Улуғбек пойтахтга қайтишга мажбур бўлган, натижада Абдуллатиф Амударёдан ўтиб Термиз, Шаҳрисабзни эгаллаган. Самарқанд яқинидаги Димишқ қишлоғи ёнида отасини енгиб, тахтни эгаллаган (1449). Абдуллатифнинг розилиги билан Улуғбек ва укаси — Абдулазиз Мирзо қатл этилган. Абдуллатиф олти ойлик ҳукмронлигидан сўнг, Улуғбекнинг хос навкарларидан Бобо Ҳусайн баҳодир томонидан 1450-йил 8-майда ўлдирилган. Абдулатиф ўжар, худбин ва шуҳратпараст бўлсада, отаси Улуғбек каби илм ахлига ихлосманд эди. У ўзи ҳам фалаккиёт ва тарих илми билан шуғулланар, шеърлар битарди[1].

Манбалар