Мирзо Аҳмадхон Саидул Мулкнинг фотосурати

Мирзо Аҳмадхон Саидул Мулк (форсча: میرزا احمد خان ساعدالملک‎‎) – бош вазир Амир Кабирнинг биринчи хотинидан бўлган ягона ўғли эди. 1837/1838-йилларда туғилган Мирзо Аҳмадхонга Амир Кабир ҳаётлигида ёки унинг 1852-йилда ўлдирилишидан кейин ҳеч қандай расмий лавозим берилмаган. 1858-йилда Мирзо Оқохон Нурий бош вазир лавозимидан четлаштирилгач, Мирзо Аҳмадхон генерал-маёр этиб тайинланган ва бир йилдан сўнг „Саэид ул-Мулк“ унвони билан тақдирланган. 1860/1861-йилларда Азизхон Мокрий шаҳзода Музаффариддин Мирзонинг ўринбосари этиб тайинлангач, унинг қайноғаси бўлган Мирзо Аҳмадхон Озарбайжон вилоятидаги қўшин қўмондони этиб белгиланади. Мирзо Аҳмадхон 1863–1869-йиллар оралиғида вафот этган ва Карбало шаҳридаги Имом Ҳусайн зиёратгоҳида отаси қабри ёнига дафн этилган[1].

Манбалар

Адабиётлар

  • Бамдад, Меҳди. شرح حال رجال ایران در قرن ۱۲ و ۱۳ و ۱۴ هجری, 1968.