Mirzo Boyqaro
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мирзо Бойқаро (1487-йилда вафот этган) – Темурийлар сулоласининг вакили, давлат арбоби. Ҳусайн Бойқаронинг акаси. Тахт учун курашларда Ҳусайн Бойқарога навкар бўлиб хизмат қилган. Ҳусайн Бойқаро тахтга ўтиргач, Мирзо Бойқарони Балх вилоятига ҳоким қилиб тайинлайди. Бир неча йил Балхни идора қилган. Умри охирида сарой ишларига аралашмаган. Унинг Султон Муҳаммад Мирзо, Султон Вайс Мирзо ва Султон Искандар Мирзо номли уч ўғли бўлган[1].
Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”да уни “шикастанафслиқ ва кичик кўнгуллук, тавозуъ ва таъзимлиқ киши эрди ва ҳақшунослиғи аъло мартабада эрди” деб таърифлайди ва назм неъматидан ҳам бебаҳра эмас эди деб, бир матлаъсини келтиради:
Зиҳи тажаллийи ҳусни ту дар жаҳон пайдо, В-аз ин тажаллийи ў гашта жони мо шайдо[2].
(Мазмуни: Гўзал ҳуснинг жилваси жаҳонни тўлдирди ва унинг бу жилвасидан бизнинг жонимиз шайдо бўлди).
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |