Mirzo Farmonqul
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мирзо Фармонқул (1868-йил, Хатирчи — ?) — БХСР Ер ишлари нозирлигида котиб, Бухоро амирлигида қоровулбеги, мирохўр, додхоҳ лавозимларида ишлаган.
| Мирзо Фармонқул | |
|---|---|
| Таваллуди |
1868-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | Мирохўр, додхоҳ |
| Фаолият йиллари | 1901—1925 |
| Турмуш ўртоғи | Хадича |
| Болалари |
қизи Робия ўғиллари Барот, Абдураҳим, Аллақул |
| Отаси | Бердимурод |
Мирзо Фармонқул Бердимурод ўғли 1868-йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. Мирзо Фармонқул мадраса таълимини битиргач, дастлаб Хатирчи беги Насруллобек қўлида котиб, кейин амлокдор бўлиб ишлайди. 1901-йилда Насруллобек тавсияси билан қоровулбеги (поручик) сифатида амир хизматига олинади. Мирзо Фармонқул отасининг вафотидан кейин мирохўр, 1917-йилдан 1920-йилгача додхоҳ лавомида ишлаган[1]. 1920-йилнинг августида совет армия билан бўлган жангда Мирзо Фармонқул йигитлари шахсан амир ҳимояси учун мас’ул бўлган. Фармонқул амирни Ғиждувонга етгунча ҳимоя қилади. Шундан кейин қизил армияга бас келиб бўлмаслигини англагач, амирни Шарқий Бухорога чиқариб юбориш учун душманни чалғитишга ҳаракат қиладилар. Додхоҳ йигитлари гоҳ ҳужумга ўтиб, гоҳ турли томонга тарқалиб, Хатирчига чекина бошлайди. Кейин Мирзо Фармонқул аскарларга тезлик билан турли тарафга яширинишга, кейинроқ амир орқасидан Душанбега боришга буйруқ беради[2].
Бу вақтда амир Олимхон афғон амири Омонулладан вақтинчалик бошпана сўрайди. Мазкур илтимосномани Омонуллахонга Мирзо Фармонқул додхоҳ етказади. Кейин Омонуллахон билан келишувга мувофиқ барча ҳарбийлар ортга қайтади.
Фармонқули додхоҳ Бухорога келган вақтда қўлга олиниб, 10 кун давомида тергов қилинади. Сўнг Файзулла Хўжаев ҳукумати томонидан Ер ишлари нозирлигида котиб лавозимига ишга олинади. Кейинроқ бу ишни ташлаб, 1921-йилдан Хатирчига қайтиб, деҳқончилик билан шуғулланади. 1922-йилда БХСР ҳукумати уни яна ишга олиб, Каттақўрғон шаҳрига амлокдор қилиб тайинлайди. 1924-йилгача шу ишда фаолият юритади. Кейинроқ Хатирчи қозисининг котиби бўлиб ишлайди.
1925-йилнинг 22-апрелида Мирзо Фармонқул Бердимурод ўғли Хатирчида ҳибсга олинади. Фармонқул терговда ўзининг амир Саид Олимхоннинг додхоҳи бўлгани ва шу туфайли амирни ҳимоя қилиб, афғон амири Омонуллахон билан учрашгани, Олимхоннинг розилиги билан Бухорога қайтганини таъкидлайди. 1925-йил 4-сентабр куни Мирзо Фармонқул Бердимурод ўғли ОГПУ йиғилишида 3 йилга Сибирга сургун қилинади. 1928-йил 20-апрел куни эса ҳукм муддати ҳеч бир асоссиз яна 3 йилга узайтирилади.
Манбалар
- ↑ Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи Нофеий. Тошкент Академия 2001 — 126-бет.
- ↑ Баҳром Ирзаев „Уларнинг “айби” ватанни севгани эди“ (2022-йил 17-март). Қаралди: 27-июл 2023-йил.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |