Мирзо Ҳайит Саҳбо (1845-йил, Бухоро — 1918-йил, Кободиён) — ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган шоир. Бухоро шаҳар сув хўжалиги бошқарувчиси. Бухоро шаҳрининг миршаби вазифаларида ишлаган.

Мирзо Ҳайит Саҳбо
Таваллуди 1845-йил
Вафоти 1918-йил
Кободиён
Фуқаролиги Бухоро амирлиги
Касби Шоир, миршаб, мироб
Фаолият йиллари 1885—1918

Мирзо Ҳайит унинг асл исми бўлиб, Саҳбо эса тахаллусидир. Бухоро амирлигида ма‘мурий амалдорлардан бўлган. Ба‘зи адабиётларда тўпчибоши лавозимида ишлаган. Шунинг учун ҳам Мирзо Ҳайит тўпчибоши деб ҳам аталган. Саҳбо Бухоро амирлигидаги Вобкент ноҳиясининг Арабон қишлоғида туғилган. Илм олиш мақсадида Бухородаги мадрасага ўқишга борган. Мадрасада ўқиб юрган кезлари ақл-заковати туфайли амир Музаффархон уни ўғли Абдулаҳад ходимлари қаторига қўшиб қўяди. Музаффар вафот этганда Абдулаҳадхон Карманадан Бухорога қайтади ва Саҳбони муҳим лавозимлардан бири бўлган эшик оғаси вазифасига тайинлайди. Саҳбо икки тилда ше‘р ёзган зуллисонайн шоирлардан биридир. Бир қанча ше‘рлари қўшиқ сифатида ҳам куйланган. Бизгача 20 га яқин ше‘ри етиб келган. Абдулагадга Саҳбонинг ҳақиқатгўйлиги ёқмай уни саройдан четлатиб, миробликка тайинлайди. Ўша пайтда миробларга хазинадан маблағ ажратилмас, улар яшаш учунбсув сотишга мажбур бўлганлар. Бироқ Саҳбо икки йил давомида бу лавозимда ҳалоллик билан ишлади. Кейинчалик Абдулаҳадхон уни шаҳар миршаби этиб тайинлайди. Музаффархон даврида амирликда ўғрилик, каззоблик кўпайиб миршаблар ҳам уларга шерик бўлиб ҳатто амирлик мулкига тажовуз ҳолатлари ҳам учраб турган. Садриддин Айнийнинг ёзишича, мирзо Ҳайит фақирона кун кечирса-да, ўғри ва қиморбозларга шерик бўлмаган.

1917-йилларда амир аскарлари томонидан қамоққа олинади[1]. Кейинчалик озод қилиниб, 1918-йилда Кободиёнга ҳоким қилиб юборилади. Колесов воқеаси рўй верган пайтда ҳам Кободиён ҳокими мирзо Ҳайит бўлган. 6 ой ҳокимлик давридан сўнг шаҳарга Давронбек исмли янги ҳоким тайинланади. Давронбек бир қанча аскарлар, Кободиён Жом‘е масжиди хатиби, ба‘зи одамларни эргаштириб, Саҳбонинг газета ўқиши, ёқаси тугмали камзул кийишини пеш қилиб, жадидлардан деган важ билан ўлдириб юборадилар. Давронбекнинг ўзи ҳам ҳокимлигининг иккинчи ойи бир деҳқон томонидан отиб ўлдирилган[2].

1980-йилда Саҳбонинг ўз қўли билан тузган девони ЎзФА Қўлёзмалар институти фондида сақланаётганлиги аниқланди. Девон 263 бетдан иборат, 550 дан ортиқ шеърлар жой олган. Шеърларининг 61 таси ўзбек тилида. Жанрлари: ғазал, мухаммас, мусаддас. 1991-йилда адабиёцҳунос Ҳ.Мухторова шоирнинг „Танланган шеърлар“ини чоп этди[3].

Манбалар

  1. ↑ „Таджиско-узбекский поеэт Мирзо Хайити Сахбо“. Қаралди: 22-июл 2023-йил.
  2. ↑ И.Қодиров, Ф.Ширинова. Сўнгги сулола тақдири. Тошкент "Муҳаррир" 2019 — 88-бет. ИСБН 978-9943-354-44-9. 
  3. ↑ Бегали Қосимов „Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг илк босқичи“. зиёуз.cом (4-декабр 2016-йил). Қаралди: 22-июл 2023-йил.