Мирзо Мухиддин Мансуров (туғилган йили номаълум) — бухоролик савдогар, жамоат ва сиёсат арбоби, Бухородаги жадидчилик етакчиларидан бири. Ёш бухорийлар ҳаракати етакчиси.

Мирзо Мухиддин Мансуров
 БХСРнинг Совет Россияси билан савдо-сиёсий алоқаларини ўрнатиш миссияси раҳбари-
Мансаб даври
1921-йилдан
Ёш бухорийлар ҳаракатининг етакчиси-
 
Мансаб даври
ХХ-аср бошидан бери
Ўтмишдоши лавозим ташкил этилган
Вориси лавозими бекор қилинган
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Бухоро, Бухоро амирлиги, Россия империяси
Вафоти Москва, Россия СФСР
Болалари Мухиддинов, Мирзо Исом
Мукофотлари

Биографияси

Мухиддин Мансуров миллати тожик. Мирзо Мухиддин Мансуров (Тожикистон асосчиларидан бири бўлган Абдулқодир Мухиддиновнинг отаси). Аристократлар оиласида туғилган. Йирик бухоролик банкир[1] ва йирик пахта тозалаш заводининг эгаси бўлган[2].

Мансуров инқилобгача Бухоронинг энг бой кишиларидан бири сифатида маҳаллий жадидлар ҳаракатининг иштирокчилари ва ҳомийларидан бири бўлган[3], 1900-йилдан Бухоро амирига мухолифатда бўлган[2]. 1912-йилда Мансуров тожик тилидаги „Бухорои шариф“ газетасини яратиш ташаббускорларидан бири бўлган.

1917-йилда Мансуров — „Ёш бухороликлар“ партиясининг биринчи раиси бўлди. Ундан ташқари ўғиллари Мирзо Исом Мухиддинов ва Мирзо Абдуқодир Мухиддиновлар ҳам партия Марказий Қўмитасига киришган.

Бухорода амирлик тугатилиб, Бухоро Халқ Совет Республикаси эълон қилингандан сўнг 1920-йилда Мансуров Совет Россияси билан савдо ва сиёсий алоқаларни ўрнатиш учун Москвадаги БХСР миссиясига раҳбарлик қилган.

1920—1921-йилларда — Бухоро Халқ Совет Республикасида савдо ва саноат нозири бўлган.

1922-йилда — савдогарлар томонидан Бутунбухоро МСК Президиуми аъзоси бўлган.

Оиласи

Зодагон, зиёлилар оиласидан бўлган аёлга уйланган.

Мухиддин Мансуров зодагон оилада вояга етган. Ҳудди шундай зиёли оиладан бўлган аёлга уйланган.

Унинг 4 нафар ўғли ва 1 та қизи бор эди: Мирзо Исом Мухиддинов; Мирзо Абдуқодир Мухитдинов; Мирзо Амин Мухиддинов; Мирзо Хайрулло Мухиддинов; Матлабхон Мухиддинова.

Ўғиллари сиёсий ҳаётда фаол иштирок этганлар: Исом, Абдуқодир, Амин „Ёш бухороликлар“ партиясида Мансуровнинг сафдошлари бўлишган, Исом отасининг бизнесини ва Мансуров савдо уйини бошқарган, Абдуқодир кейинчалик БХСРни бошқарган, Амин РСФСРда БНСРнинг ваколатли вакили бўлиб ишлаган.

Мукофотлари

  • Бухоро ХСР 1-даражали Қизил Юлдуз ордени

Ҳаволалар

Қўшимча манбалар