Ҳабибулла Мирзожон аш-Шерозий ал-Боғнавий (ХВИ аср, Шероз – 1585-йил, Самарқанд) – ХВИ асрнинг иккинчи ярмида яшаган таниқли олим ва файласуф, Қорабоғий Юсуфнинг устози.

Мирзожон Шерозий
Таваллуди ХВИ аср
Шероз, Сафавийлар давлати
Вафоти 1585-йил
Самарқанд, Бухоро хонлиги
Соҳаси фалсафа

Таржимаи ҳоли

Мирзожон Шерозий Шерозда туғилган. Она шаҳрида дарс берган ва Эроннинг турли минтақаларидан унга кўплаб шогирдлари келган. Кейинчалик уларнинг кўпчилиги таълим ва адабий соҳаларда шуҳрат қозонган, фалсафа ва аввалги муаллифларнинг фалсафий асарларини талқин қилишни ўз мавзуси сифатида танлаган[1].

Кўплаб эронлик олимлар ва маданият арбоблари сингари, у ҳам шиалик тарафдорлари томонидан таъқиб қилинган. Ўқиш учун шароит излаб, Мирзожон шогирди билан бирга кўп саёҳатлардан сўнг Марказий Осиёга кўчиб ўтган. Унинг йирик олим сифатида ривожланиши шу ерда, Марказий Осиёнинг бой илмий ва қисман фалсафий анъаналарида содир бўлган. Эрондан келган қочқин олимлар орасида алоҳида ўрин эгаллаган Мирзожон Шерозий бу ерда „янги мулла“ („муллойи нав“) номи билан машҳур бўлган[2].

Олим 1585-йилда, ўзбек хони Абдуллахон ИИ ҳукмронлиги даврида[1] Самарқандда вафот этди.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Общественные науки в Узбекистане 1982, с. 53—55.
  2. ↑ Семёнов 1928, с. 138.

Адабиётлар

  • Нуритдинов. [Общественные науки в Узбекистане Источники по истории культуры и общественной мысли Средней Азии из фонда ИВ АН УзССР] // Хато: {{публикация}} андозасида |нашр= параметр кўрсатилмаган . — Общественные науки в Узбекистане, 1982.
  • Семёнов А. А. [Семёнов Забытый среднеазиатский философ ХВИИ в. и его «Трактат о сокрытом»] // Хато: {{публикация}} андозасида |нашр= параметр кўрсатилмаган . — Известия Общества для изучения Таджикистана и иранских народностей за его пределами, 1928. — .