Mis
| Мис / cупрум (Cу) | |
|---|---|
| Атом рақами | 29 |
| Кўриниши | Қизғиш юмшоқ металл |
| Атом хоссаси | |
| Атом массаси (моляр массаси) |
63,546 м. а. б. (г/мол) |
| Атом радиуси | 128 пм |
| Ионлашиш энергияси (биринчи электрон) |
745,0 (7.72) кЖ/мол (эВ) |
| Электрон конфигурацияси | [Ар] 3д10 4с1 |
| Кимёвий хоссалари | |
| Ковалентлик радиуси | 117 пм |
| Ион радиуси | (+2э) 72 (+1э) 96 пм |
| Электрманфийлик (полинг бўйича) |
1,90 |
| Электрод потенсиали | 0 |
| Оксидланиш даражаси | 2, 1 |
| Термодинамик хоссалари | |
| Зичлик | 8,96 г/см³ |
| Солиштирма иссиқлик сиғими | 0,385 Ж/(К·мол) |
| Иссиқлик ўтказувчанлик | 401 Вт/(м·К) |
| Эриш ҳарорати | 1 356,6 К |
| Эриш иссиқлиги | 13,01 кЖ/мол |
| Қайнаш ҳарорати | 2 840 К |
| Қайнаш иссиқлиги | 304,6 кЖ/мол |
| Моляр ҳажм | 7,1 см³/мол |
| Кристалл панжараси | |
| Панжара тузилиши | кубик марказлашган |
| Панжара даври | 3,610 Å |
| Панжара/атом нисбати | н/а |
| Дебе ҳарорати | 315,00 К |
| 29 | Мис
|
| 3д104с1 | |
Мис (лотинча: cупрум — Кипр о. номидан олинган), Cу — Менделеев даврий системасининг 1 гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 29,атом массаси 63,546. Табиий Мис иккита баркарор изотоп 63Cу(69,1%) ва 65Cу(30,9%)дан иборат. Сунъий радиоактив изотоплардан 61Cу, МCу муҳим[1].
Мис — қадимдан маълум металлардан. Қадимда Мис рудасини Кипр о.дан казиб олинган, шунинг учун уни о.нинг номи билан Cупрум деб аталган. Мис табиатда нисбатан кам тарқалган. Ер пўстининг масса жиҳатдан 4,7-10~3% ини ташкил қилади. Мис таркибида баъзан темир, кумуш, камданкам олтин бўлади. Миснинг кўп сонли минераллари (250 дан ортиқ) орасида халкопирит CуФеС2, халкозин Cу2С, ковеллин CуС, борнит Cу5ФеС4, малахит CуCО,Cу(ОҲ)2, куприт Cу2О, хриза-колла CуСиО32Ҳ2О ва бошқа аҳамиятлидир.
Мис юмшоқ, чузилувчан, болғаланувчан кизғиш металл. Зичлиги 8,96 г/м³ (20° да), суюқланиш температураси 1083°, қайнаш температураси 2567°, Моос бўйича қаттиклиги 3,0. Мис иссиклик ва электр токини жуда яхши ўтказади, бу жиҳатдан фақат кумушдан кейинда туради. Мис кимёвий жиҳатдан унчалик фаол эмас. Ҳавода оксидланиб қораяди. Нам ҳавода гидроксикарбонат ҳосил булгани учун кўкаради. Мис бирикмаларида +1 ва +2 валентли бўлади. Мис ҳавода қиздирилса, аввал мис (1)-оксид Cу2О (377° гача), сўнгра қора Мис — мис (2)-оксид CуО (377° дан юқорида) ҳосил бўлади. Мис галогенлар билан осон бирикади. Нам хлор одатдаги температурадаёқ Мисга таъсир этиб, сувда эрийдиган мис (1)-хлорид хрсил қилади (яна қаранг Мис галогенидлари). Азот, водород, углерод билан юқори температурада ҳам реаксияга киришмайди. Нитрат кислотада эриб, мис (2)нитрат ва азот оксиди, консентрланган иссиқ сулфат кислота билан бирикиб, мис (2)сулфат ва сулфид ангидрид беради. Миснинг тузлари заҳарли. Мис кўпгина металлар билан кртишмалар ҳосил қилади. Бир ва икки валентли Мис жуда кўп барқарор комплекс бирикмалар вужудга келтиради.
Мис, асосан, сулфидли мис рудаларидан олинади. Мис электр симлари, электр асбоблар ва ускуналар ишлаб чиқаришда, бадиий буюмлар тайёрлашда, кртишмалар олишда, тузлари эса пигментлар ва сунъий ипак олишда, ўсимлик зараркунандаларига карши, тери (кун) саноатида, микроўғит сифатида ва тиббиётда ишлатилади.
Мис бирикмалари — мис 1 ва 2 валентли барқарор бирикмалар; баъзан 3 валентли беқарор бирикмалар ҳам ҳосил қилади.
Мис (1)-хлорид, CуCл — рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 430°, қайнаш температураси 1490°, зичлиги 4,14 г/см³. Сувда ва спиртда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Газларни ютувчи, катализатор, антиоксидант сифатида қўлланади.
Мис (2)-хлорид, CуCл2 — тўқ жигарранг кристалл модда. Суюқланиш температураси 596°, зичлиги 3,386 г/см³. 993° да CуCл ва хлорга ажралади. Сувли эритмаларидан 2, 3, 4 молекула сувли кри-сталлогидратлар кўринишида кристалланади. CуCИ22Ҳ2О (эрнохалсит минерали) — ромбик панжарали кристалл модда. Зичлиги 2,54 г/см³. Металларни мислашда, катализатор сифатида, матоларни бўяшда қўлланади. Табиатда миснинг олтингугуртли бирикмалари ковеллин CуС, халкозин Cу2С, анилит Cу7С4> халкопирит CуФеС2, борнит Cу5ФеС4 ва бошқа минераллар кўринишида учрайди. Мис ишлаб чиқаришда, бўёқлар учун пигмент, яримўтказгич қотишмалар компоненти сифатида қўлланади.
Мис (2)гидроксид, Cу(ОҲ)2 — ҳаворанг аморф ёки кристалл модда. Зичлиги 3,686 г/см³, сувда эримайди, 70—90° да CуО ва сувга ажралади. Кислоталар билан тегишли Cу(ИИ) тузлари, ишкррларнинг сувдаги эритмалари билан ёрқин ҳаворанг беқарор купратлар МП2[Cу0Ҳ4|, аммиакнинг сувдаги эритмаси билан тўқ ҳаворанг аммиакат [Cу(НҲ)3]4 (швейсар реактиви), водород сулфид билан CуС ва сув ҳосил қилади. Мис каробонатлари табиатда тўқ яшил кристалл малахит минерали CуCО3Cу(ОҲ)2 ва ҳаворанг кристалл— азурит минерали 2CуCО3Cу(ОҲ)2 кўринишида учрайди. Мис ишлаб чиқариш да, бўёқлар тайёрлашда (мас, „малахит яшили“), қимматбаҳо тош сифатида ишлатилади. Сариқ рангли кристалл ҳолдаги мис (1)карбонат Cу2СО3 нинг мавжудлиги ҳақида ҳам маълумотлар бор.
Мис (2)нитрат, Cу(НО3)2ҳаворанг гифоскопик кристалл модда. Сувда, органик эритувчиларда яхши эрийди. Сувли эритмаларидан 3, 6 ва 9 молекула сувли кристаллогидратлар кўринишида кристалланади. 1,5 ва 2,5 молекула сувли кристаллогидратлари ҳам маълум. Мис ишлаб чиқаришда, мисли катализатор ва фунгицит сифатида, матоларни бўяшда ишлатилади.
Омонулла Хўжаев.[2]


Мис — унсурлар даврий жадвалининг 29 унсури, металл.
Манбалар
- ↑ Мис қайта ишлаш
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |